Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кичик «Борнмут»дан «катта ўйин»!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Диққат қилинг, АПЛ ўлчови билан ҳам катта клублар сирасига кирмайдиган камтарин «Борнмут» ёзги трансферлар бозорида футболчилар сотуви орқали деярли 230 миллион евро ишлади. Жамоа айниқса, ҳимоявий футболчилар трансферидан кўп фойда кўрди. Испаниялик бош мураббий Андони Ираола эса бўлажак юлдузларни тайёрлашга киришди аллақачон. Қойилмақом футбол сиёсати. Айтиш керак, жорий ёз биргина «Челси» футболчиларни сотиш орқали кўпроқ топди, аммо «аристократлар» шунга яраша бозорда каттагина харажатга ҳам қўл уришди. Деярли 300 миллион еврога футболчи сотган «Борнмут» эса харидларга 100 «лимон» ажратди, холос.

—  АПЛда футболчи сотиш масаласида «Борнмут»дан биргина «Челси» олдинда. Лондон клуби жорий ёз сотув келишувларидан 232 миллион евро топди. Хусусан, Жорже Петрович айнан «Борнмут» сафига қўшилди деярли 29 миллион евро эвазига. Энг катта сумма (55,4 миллион евро) «Арсенал»га кетган Нони Мадуэке трансфери орқали тушди. Аммо «Челси» шунинг баробарида жорий ёз 23 август кунги ҳолат бўйича 279 миллион евро сарфлади.

—  «Борнмут»нинг яна бир юлдузи Энтойн Семеньо АПЛ грандлари эътиборида турибди. Жумладан, «Ливерпуль», «МЮ» ва «Тоттенхэм» ганалик 25 ёшли футболчини сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Ваҳоланки, «Борнмут» яқинда Семеньо билан ўртадаги шартнома муддатини 2030 йилгача узайтирди.

—  «Борнмут» катта фойда эвазига янги футболчилар харидига 100 миллион евро ажратди. Хусусан, «Лилль» ҳимоячиси Бафоде Диаките трансферига 35 миллион евро берилди, «Челси» дарвозабони Жорже Петрович деярли 29 «лимон»га тушди. Клуб шунингдек, «Ливерпул»дан 19 ёшли ярим ҳимоя­чи Бен Доукни 23 миллион еврога сотиб олди. «Ренн» вакили Адриен Трюффер трансфери эса 13,5 миллион еврога баҳоланди.

—  «Борнмут» фақат топ-клублар эмас, «оддий»ларга ҳам футболчи сотади. Мисол учун, «Брентфорд» Данго Уаттарага эга чиқиш учун ўз тарихидаги рекорд трансферга қўл урди - 42,8 миллион евро.

— «Борнмут» - прессинг бўйича топ-клуб, Андони Ираола эса футболчиларни янги босқичга тайёрлайди. Муваффақиятли трансфер сиёсатида испаниялик мутахассис йўлга қўйган тактик услублар катта ўрин тутади. Чунончи, Андони Ираола «Борнмут»да АПЛдаги энг тотал прессинг тизимларидан бирини шакллантиришга улгурди. «Мураббийимиз жасоратига қойил қоламан. У рақибга қараб, ўз услубини ўзгартирмайди. Андони ўйиндан олдин шунчаки, оддий кўрсатма беради: «Агар бор-йўғи 45 дақиқага чидайдиган бўлсак ҳам, шу вақт давомида бор кучингизни ташлашингиз шарт» - бу Энтойн Семеньонинг эътирофи. Хуллас, «Борнмут» прессинг соз­ламалари борасида ҳақиқий топ-клубдек. Мураббий шу аснода футболчиларни навбатдаги даражага мукаммал тарзда тайёрламоқда. Бу сафар фойда асосан ҳимоячилар - Милош Керкез, Дин Хёйсен ва Илья Забарний трансферидан тушди. Ҳатто Данго Уаттара ҳам баъзи ўйинларда чап қанот ҳимоячиси ролини бажарганди. Тўғри, «Ноттингем Форест» уни бошқа сифатлари учун сотиб олди.

Ҳозирда топ-жамоаларнинг 95 фоизида прессинг муҳим талаб ҳисобланади. Бу борада радикаллик ва ҳудудлар ўртасида фарқ бордир, аммо моҳият ўзгармайди - кучли пресссинг. Ҳимоячилар трансферида одатий савол туғилади: номзод футболчи янги клубда 30 метр юқорироқда ўйнашга қанчалик мослашади? «Борнмут»дан ҳимоячи сотиб олинаётган пайт эса бундай саволга ўрин қолмайди. Чунки Ираола ҳимоячилардан мунтазам олдинга чиқишни талаб қилади. Боз устига, испаниялик мутахассиснинг прессинг созламалари энг кичик деталларигача топ-клублар даражасига мос келади. Масалан, Ираоланинг услуби Луис Энрике «ПСЖ»да йўлга қўйган ўйин чизмасига жуда ўхшаш - индивидуал таъқиб ва тотал ҳаракат. Эксперт­ларнинг хулосаларига кўра, Парижга йўл олган Илья Забарний нафақат ҳимоядан олдинга чиқиб ўйнаш, балки муайян вазиятларда тезкор қарор қабул қилишда ҳам унча қийналмайди «Бортмут»да олган кўникмаси туфайли.

—  Милош Керкез «Ливерпул»да Энди Робертсон ўрнини эгаллайди. «Борнмут»нинг прессинг мактаби - катта плюс. Футболчи Арне Слот услубига нафақат тўп билан ҳаракатланиш, балки ҳужумни қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан ҳам мослашиши керак. Зеро, нидерландиялик мутахассис Милошдан бошқача йўналишларда ҳам фойдаланмоқчи. Оддий айтганда, уни вазият яратадиган чап томон марказий ҳимоячиси ролида кўрмоқда. Унутмаслик керак, Керкез «Борнмут»га ўтишидан олдин Нидерландиянинг АЗ клубида ўйнаган. Яъни Слот унинг функцияларини олдиндан билади.

—  Дин Хёйсен «Реал»да марказий ҳимоя позицияси учун узоқ муддатли ижрочи. Ўтган мавсум «Мадрид»га ҳимоя марказида барқарор тўп сурувчи футболчи етишмаганди. Мана, жамоа ушбу позиция бўйича энг яхши бўлишга даъвогар ёш юлдузни ўз сафига қабул қилди. Илгари прессинг қилиш «Мадрид»да ўйнаш учун асосий ва доимий талаб ҳисобланмасди. Хаби Алонсо бошқарувида эса умумий ҳолат ўзгармоқда. Янги мураббий прессинг масаласини ҳатто омма олдида тез-тез муҳокама қилмоқда. Хёйсеннинг трансферида унинг «Борнмут» прессинг мактабидан ўтгани катта роль ўйнагани ҳам аниқ. Диннинг тўп билан ишлаш сифати - қўшимча бонус. Бу унинг профессионал даражадаги биринчи ўйинларидаёқ кўринган ва йигитча «Борнмут» назарига тушганди. Хёйсен Англия­да ўз фазилатларидан кенг фойдаланди, лекин уларни деярли ривожлантирмади. «Реал»­да эса тўп билан олдинга юриш, конструктив узатмалар борасида кўпроқ эркинликка эга бўладиган футболчи қисқа вақтда янги даражага кўтарилса, ажабмас.

—  Илья Забарний «ПСЖ»да ўнг томон марказий ҳимоясини кучайтириши керак. Ўтган мавсум Луис Энрике ихтиёрида бу позиция учун биргина Маркиньос бор эди. Шунинг учун баъзида марказга чапақай ижрочиларни қўйишга тўғри келди. Бу эса тўпни иложи борича кўпроқ ва хилма-хил тарзда назорат қилишга интиладиган жамоа учун яхши ҳолат эмас. Ҳа, Маркиньос яна бир неча мавсум асосий роль эгаси бўлиб қолади катта эҳтимол. Ахир у ҳамон юқори даражада, қолаверса, жамоа сардори ҳам. Забарний эса бразилиялик билан узоқ муддат рақобатлашиш салоҳиятига эга. Асосийси, Илья прессинг бўйича Энрике талабларига тўлиқ жавоб беради.

—  Данго Уаттара АПЛнинг ўртамиёна клубида етакчи бўлишга қодир. «Брентфорд» ўзгарувчан услубларга таянишини ҳисобга олсак, Уаттарага бир вақтнинг ўзида турли роллар тавсия этилиши мумкин. Зеро, унда универсаллик юқори даражада. Дейлик, Данго охирги мавсумлар ҳар икки қанотда вингер сифатида ўйнади, яна чап қанот ҳимоя­чиси ўрнида кўриниш берди, ҳатто ҳужумчи функцияларини ҳам зиммасига олди. Хуллас, Уаттара сифатлар хилма-хиллигига кўра, Бриан Мбемо ўрнини босиш потенциалига эга. Эҳтимол, «Брентфорд» айни шунга ишонч ўлароқ, ўз тарихидаги трансферлар рекордини янгилашдан қайтмади. Уаттарадан бошқача фойдаланиш ёки унга кичикроқ роль топшириш ҳолатида эса бу трансфердан маъно чиқмайди. Чунончи, «Брентфорд» рационаллиги билан кўзга ташланишга улгуриб бўлди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:52, 05.09.2025. Ўқилди: 2381 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик