Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичи Европа қитъаси 1-туридан ўрин олган Арманистон — Португалия учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ушбу беллашув Еревандаги «Вазген Саркисян номидаги Республика» стадионида бўлиб ўтди. Майдон эгалари йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди — 0:5.
10-дақиқада «Ан-Наср» ҳужумчиси Жоау Феликс ҳисобни очди. 21-дақиқада унинг жамоадоши Криштиану Роналду ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. 33-дақиқада Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клуби ҳимоячиси Жоау Канселу учинчи голни киритди. 46-дақиқада Роналду ўзининг иккинчи голини урди. 62-дақиқада Феликс ҳам дубль қайд этди.
2-турда Португалия сафарда Венгрияга қарши ўйнайди, Арманистон эса ўз майдонида Ирландияни қабул қилади. Иккала учрашув ҳам 9 сентябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.
ЖЧ–2026. Европа. F гуруҳи. 1-тур
6 сентябрь 2025, шанба. 21:00
Арманистон — Португалия - 0:5
Голлар: 0:1 — Феликс (10'), 0:2 — Роналду (21'), 0:3 — Канселу (33'), 0:4 — Роналду (46'), 0:5 — Феликс (62')
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).