Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ҳам тўртинчи бўлиб Ўзбекистон кубогининг ярим финалида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
«Гулистон»га қарши учрашувда бугун тонгга яқин Тошкентга етиб келган ёшлар терма жамоаси футболчилари хизматидан ҳам фойдаланган Мурод Исмоилов йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Абдухолиқовнинг дубли, Миладинович ва Маматказиннинг голлари ҳисобнинг йирик кўринишга келишини таъминлади. Умумий ҳисоб 7:1 Энди ярим финалда «Пахтакор» «Насаф»га қарши, «Бунёдкор» эса «Локомотив»га қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал
ПАХТАКОР – ГУЛИСТОН 4:0 (3:0)
Голлар: Боян Миладинович (26), Темурхўжа Абдухолиқов (30, 41), Ильдар Маматказин (84).
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Боян Миладинович, Акбар Исматуллаев (Аббос Махсталиев, 46), Мурод Холмуҳаммедов, Темурхўжа Абдухолиқов, Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов (Ильдар Маматказин, 65), Дилшод Шарофетдинов, Ойбек Қиличев, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Соҳибов.
«Гулистон»: Дониёр Усмонов, Акбар Саттоев, Жасур Отажонов, Роббим Ҳасанов, Хуршид Йўлдошев (Дилмуҳаммад Худойбердиев, 66), Зафар Қорақулов, Бобур Акбаров (Нодир Тешабоев, 56), Миржалол Қурбонов, Сарвар Жўраев, Константин Боев, Илёс Хайров.
Огоҳлантиришлар: Миржалол Қурбонов (23), Сарвар Жўраев (33), Даврон Ҳошимов (58)
Четлатиш: Миржалол Қурбонов (86).
Ҳакамлар: А. Тўхтасинов (Андижон), Н. Рўзимов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
Дастлабки учрашув – 3:1.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).