УЕФА Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси мусобақаси регламентига ўзгартириш киритди
УЕФА Ижроия қўмитаси 2025/26 йилги мавсум учун эркаклар клуб мусобақалари (Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси) регламентига ўзгартириш киритишни маъқуллади.
Унга кўра, жамоалар умумий босқичнинг олтинчи туригача узоқ муддатли жароҳат олган ёки касаллик туфайли узоқ вақтга сафдан чиққан бир нафар майдон ўйинчисини вақтинча бошқаси билан алмаштириш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда УЕФАнинг расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, ўзгартиришнинг асосий сабаби — жамоалар таркибининг ноадолатли қисқаришини олдини олиш ҳамда футболчиларни ортиқча юкламадан ҳимоя қилиш.
2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг дастлабки учрашувлари 16 сентябрда старт олади.
Амалдаги Чемпионлар Лигаси ғолиби — «ПСЖ». Парижликлар финалда «Интер»ни йирик 5:0 ҳисоби билан мағлуб этган эди.
Манба: championat.com
Киритилди: 06:45, 12.09.2025. Ўқилди: 1409 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар