ЕЧЛ. «Арсенал» Бильбао «Атлетик» устидан ғалаба қозонди
Чемпионлар лигаси 2025/2026 йилги мавсуми умумий босқичи 1-туридан ўрин олган «Атлетик» Бильбао – «Арсенал» учрашуви якунланди. Беллашув Бильбаода («Сан-Мамес Баррия» стадиони) бўлиб ўтди. Учрашув Лондон клубининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
72-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Габриэл Мартинелли ҳисобни очди. У майдонга 71-дақиқада туширилган эди. 87-дақиқада эса вингер Леандро Троссард «Арсенал»нинг устунлигини мустаҳкамлади.
Кейинги турда англияликлар 1 октябрь куни «Олимпиакос»га қарши ўйнашади. «Атлетик» эса шу куни Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши майдонга тушади.
Жорий мавсум финали 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена»да бўлиб ўтади.
Чемпионлар лигаси. Умумий босқич. 1-тур
16 сентябрь 2025, сешанба. 21:45
«Атлетик Б» (Бильбао, Испания) – «Арсенал» (Лондон, Англия) - 0:2
Голлар: 0:1 — Мартинелли (72’), 0:2 — Троссард (87’)
Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:55, 16.09.2025. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар