«Барселона» мураббийи Флик Рэшфордни машғулотга кеч қолгани учун жазолади
«Барселона» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоанинг Ла Лиганинг 5-турида «Хетафе»га қарши ўйинида (3:0) асосий таркибдан жой олмади. Сабаби — ўйиндан олдинги машғулотлардан бирида футболчи кеч қолди.
Sport.es нашрининг RAC1 манбасига таяниб хабар беришича, шундай тарзда “кўк-анорранглилар” бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоада интизомни мустаҳкамламоқда.
Манба маълумотига кўра, йўлдаги қийин вазият сабаб англиялик футболчи машғулотга уч дақиқа кеч қолган. Аммо ҳатто шундай кичик интизомсизлик ҳам мураббий томонидан жиддий деб баҳоланди ва футболчи захирада қолдирилди.
Рэшфорд 46-дақиқада майдонга тушди ва Дани Ольмога голли узатма берди.
Аввалроқ «Барселона»да кеч қолиш учун Жюль Кунде, Иньяки Пенья ва Рафинья ҳам жазоланган эди.
Манба: championat.com
Киритилди: 07:37, 22.09.2025. Ўқилди: 1052 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар