Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жоан Лапорта: «Барса» бу мавсум имкони бор барча совринларни ютиши керак»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ҳамиша шов-шувли баёнотлари билан омма эътиборини тортишга одатланган «Барселона» президенти Жоан Лапорта яна Испания нашрлари бош саҳифаларида кўриниш берди. Тўғри, тажрибали функционер ва журналистлар ўртасидаги суҳбат бу сафар анча сокин кечди. Асосий мавзулар — клуб билан боғлиқ долзарб масалалар, «Камп Ноу»га қайтиш ҳаракати, Гампер кубогида қўлга киритилган ғалаба ва Иньиго Мартинеснинг кетиши...

Умидларга тўла янги мавсум

— Янги мавсум — янги марралар сари йўл. Шундай экан, бу гал олдингисидан-да кўпроқ муваффақият хоҳлаймиз. Ишончим комил, ўзимиз иштирок этадиган барча мусобақаларда бош соврин учун асосий даъвогарлардан биримиз. Ўйлайманки, «Барселона» мухлислари жамоа Ханси Флик қўл остида тобора яхшиланиб бораётганидан мамнунлар. Ўз навбатида, футболчилар ҳам янада юқори марраларни кўзламоқдалар. Муҳими, мухлисларимизга қувонч улашсак, бас. Клуб бошқарувига қа­йт­ганимдан буён «Барса»ни қўллаб-қувватлаш қувончини қайтариш мажбуриятини теран ҳис қилмоқдаман. Ҳозир жамоа ҳамжиҳат ва иқтидорли ижрочиларга эга куч бўлиб бораётганини кўряпман. Хуллас, бизни олдинда унутилмас лаҳзалар кутиб турибди, бунга шубҳа йўқ.

«Spotify Камп Ноу» стадионига қайтиш

— ОАВда берилаётган хабарлар тўғри — стадион фойдаланишга топширилиш арафасида. Қувонарли томони, «Камп Ноу» кундан-кунга чирой очмоқда. Биз билан ҳамкорлик қилаётган қурилиш ташкилоти шаҳар кенгаши талабларига мувофиқ, реконстукция ишларини якунламоқда. Бинобарин, аренадан фойдаланиш лицензиясини айнан шаҳар кенгаши беради. Хуллас барчамиз жонажон уйимиз — «Spotify Камп Ноу»га қайтиш онларини интиқ ҳолда кутяпмиз.

Футболчиларни рўйхатдан ўтказиш масаласи

— Тан олиш керак, охирги ҳафталар клуб офисида иш ҳар қачонгидан-да кўпайди. Чунки баъзи трансферларни қисқа фурсатда якунлашга тўғри келди. Қолаверса, молия­вий «Фэйр-плей» талабларига мос равишда ишлаш, янги футболчиларни Ла Лига рўйхатига киритиш масалалари бор эди. Хайриятки, мавсум олдидан мавжуд муаммоларнинг аксариятини ижобий ҳал қилдик. Ҳозир қолган камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳам изланишдамиз.

Гампер кубогидаги ғалаба

— Гампер кубоги учун баҳсда ажойиб муҳит ҳукм сурди. Айниқса, Сеск Фабрегас ва Серхи Роберто билан яна учрашиш ёқимли бўлди. Дейлик, Роберто алмаштирилган паллада мухлислар уни чинакамига олқишлашгани жуда таъсирли чиқди. Гампер кубоги орқали янги мавсум олдидан барчага байрамона кайфият улашишни ўйлагандик ва буни ортиғи билан уддаладик, менимча.

Иньиго Мартинеснинг кетиши

— Иньигонинг кетиши катта йўқотиш, шубҳасиз, лекин ундан миннатдормиз, барибир. Мартинес «Барселона»да ҳақиқий етакчилардан бири эди ва ажойиб мавсумдан сўнг жамоа билан мағрур ҳолда хайрлашди. Аслида шартномаси якунигача уни клубда олиб қолишни истагандик, фақат футболчи баъзан ўз ҳаётида юзага келган имкониятлар поездини кетказиб юбормаслиги керак. Шу маънода жамоа сардори қарорини тўғри қабул қилдик ҳамда унга келгуси фаолиятида омад тиладик...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:57, 24.09.2025. Ўқилди: 1172 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик