Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Туркия терма жамоасининг Тошкентга келгани ҳеч кимнинг эсида йўқ

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Аввал хабар бериб ўтганимиздек шу йилнинг 14 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинини ўтказади. Иорданияга қарши жаҳон чемпионати плей-офф учрашувига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши керак бўлган ушбу ўртоқлик ўйини футболчиларимиз учун фойдали бўлади, деган умиддамиз. Бироқ ҳозир бошқа масала ҳақида тўхталмоқчи эдик. 

Ўзбекистон ва Туркия миллий терма жамоаларининг Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум бўлганидан кейин аксарият интернет нашрлари бу ҳақда хабар бера туриб, бунгача Туркия терма жамоасининг Ўзбекистонга келмагани, ёки икки юрт терма жамоалари биринчи марта ўйнаши ҳақидаги маълумотларни тарқата бошлади. 

Бироқ, маълумки Ўзбекистон миллий терма жамоаси бундан 11 йил муқаддам, айнан Тошкент шаҳрида Туркия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказган. Тўғри, ўшанда пойтахтимизга Туркиянинг 20 ёшгача бўлган термаси ташриф буюрганди. Ўйин 2002 йилнинг 27 июл санасида "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтган. Унда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Қолаверса 2013 йилнинг 20 феврал санасида ҳам Ўзбекистон ва Туркия ёшлар терма жамоалари Туркияда ўртоқлик учрашуви ўтказган ва унда майдон эгалари 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ҳайрон қоларли томони шундаки, 2002 йилда бўлиб ўтган ўша учрашув ҳақида Ўзбекистон футбол федерациясида ҳам маълумот сақланиб қолинмаган экан. Федерация матбуот хизмати таркиблар борасидаги мурожаатимизни қондиришга ожизлик қилди. Бир пайтлар федерацияда ишлаган Алишер Никимбаев эса шундай ўйин бўлганини ёдга олди, лекин у ҳам бу ҳақда тўлиқ маълумот бера олмади. 

Аксинча, Туркия футбол федерацияси сайтида 2002 йилдаги ўйин ҳақида айрим маълумотлар мавжуд экан. Бироқ, у ерда ҳам ўйинда қайд этилган ҳисоб ва  Туркия терма жамоаси таркибидан бошқа статистика йўқ. Шундай экан бундан 11 йил олдин Туркияга қарши бизнинг қайси футболчиларимиз туп сурганию, ким гол киритгани номаълумлигича қолмоқда. 

Ойдинлик киритамиз, 2013 йилнинг 14 август куни Ўзбекистон ва Туркия терма жамоалари Тошкентда иккинчи ўрқтоқлик ўйинини ўтказишади. Учрашув "Пахтакор" стадионида, соат 19:00да бошланади. 

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон - Туркия U-20 - 1:0 

2002 йил, 27 июль

Тошкент, "Пахтакор" стадиони

Гол: ?

Ўзбекистон: ?

Туркия: Толга Зенгин, Серкан Балжи, Жан Улун, Тайфун Жўра, Гўкхан Юлдуз, Эрман Йилдирим, Али Жамол Бўзтепа, Седат Дебрели, Семих Шентурк, Ясин Каража, Меҳмет Али.

Захирадан майдонга тушганлар: Меҳмет Чоғум - 46, Фахри Татан - 46, Аднан Демирел - 77, Февзи Элмас - 46, Тунжай Дерекўйлу - 83, Умут Булут - 75, Адем Кўчак - 46.

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 09:03, 11.07.2013. Ўқилди: 12890 марта. Фикрлар: 58 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик