Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Максим Шацких: “Футболчилар мен учун қаҳрамон”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Андижон” - ОКМК (1:0) беллашувида кейин мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.

— Максим Александрович, ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув борасидаги фикрларингиз?
— Табрик учун раҳмат. Барчамиз бахтлимиз. Бу биз учун жуда муҳим ғалаба эди. Бу ғалабани “Андижон” 16 йил кутди. Агар ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, яхши ҳаракат қилдик, деб ўйлайман. Иккинчи тайм охирларида асосан ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилдик. Сабр билан ўйнадик ва ўз мақсадимизга эришиб, ғалаба қозондик.

— Ўйиндан қониқдингизми?
— Ҳа, қониқдим. Биз ОКМКга қарши нималарни режалаштирган бўлсак, барчасини бажардик. Бир сўз билан айтганда, гап йўқ. Футболчилар мен учун қаҳрамон.

— Отабек Жўрақўзиев “Олимпик”да анча яхши ўйин кўрсатганди. Аммо “Андижон”да охирги пайтларда ўсини бироз пасайгандек. Бунга фикрингиз қандай?
— Билмадим, балки айрим пайтда ишончсизлик йўқолгандир. Ҳар қандай ўйинчи вазиятларни яхши ҳис қилиши керак. Янги жамоа, янги муҳит бўлиши мумкин. Балки футболчига бўлаётган талаблар олдингидек бўлиши мумкин, лекин жамоа ва жамоадошлар у учун янги. Аввал ҳам айтганман, бироз вақт керак, деб ўйлайман. У яхши футболчи ва ўзини кўрсата олади.

— Кейинги ўйин ОЧЛ 2 доирасида Қатарнинг “Ал-Аҳли” клубига қарши бўлади. Бўлажак учрашувга тайёргарлик ва режа қандай бўлади?
— Барчаси режа асосида. Тайёргарлик давом этяпти.

— Ушбу учрашувда ҳам ғалаба кутяпмиз...
— Албатта, биз ҳам - барчамиз ғалаба кутяпмиз. Ҳар доим ғалабани хоҳлаймиз. Ишонинг, ҳар бир учрашувда ғалабани кўзлаб майдонга тушяпмиз. Афсуски, бу ҳар доим ҳам амалга ошавермайди.

— Олдинги учрашувда ҳам, бугун ҳам жамоа голли вазиятлар яратяпти, аммо етарлича фойдалана олмаяпти...
— “Сўғдиёна”га иккита гол урдик, бугун битта урдик. Нима, ҳар ўйинда 5 та гол уришимиз керакми? Биз “Андижон”миз, “Барселона” эмасмиз. “Сўғдиёна” билан учрашувни тўғриси эслашни ҳам хоҳламайман. Ўйин назоратимиз остида ўтди, ютишимиз керак эди. Лекин, майли, ҳаммаси учун раҳмат. Охирги дақиқада ҳисобни тенглаштирдик. Яхши ҳаракат қиляпмиз, фақат якунда камчиликларимиз бор. ОКМК бизнинг дарвозамизга биринчи таймда фақат бир марта зарба йўллади, холос. Иккинчи таймда эса тушунишимиз керакки, биз ҳисобни ушлаб қолиш учун курашганимизда улар кўпроқ ҳужум қилди. Биз бу ғалабага лойиқ эдик.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:09, 27.09.2025. Ўқилди: 927 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик