Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 23 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

30/09 19:00 Сўғдиёна - Нефтчи
30/09 19:00 Машъал - Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5281 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кристофер Нкунку: "Ҳозир энг яхши спорт формасида эмасман, лекин..."

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўтган мавсумдаги муваффақиятсиз натижалардан тегишли хулоса чиқарган Италиянинг «Милан» клуби раҳбарияти бу галги цикл олдидан таркибни сезиларли даражада кучайтириб олди. Жамоа сафига янги келиб қўшилганлар сафида эса «Челси» ҳужумчиси Кристофер Нкунку ҳам бор. Гарчи франциялик 27 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум ҳали самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмаётган бўлсада, «россонери»лар сафидаги фаолияти ёрқин кечишидан умидвор. Футболчи буни DAZN нашрига берган интервьюсида ҳам алоҳида таъкидлади.

— Мавсум аввалида сизга бир неча жамоалардан манфаатли таклифлар келиб тушганини биламиз. Лекин нега айнан «Милан»­ни танладингиз?

— Ҳа тўғри, янги мавсум олдидан «Милан»дан ташқари Англия ва Германия клубларидан ҳам кўплаб қизиқарли таклифлар билдирилди. Лекин бир қарорга келиш у қадар қийин кечмади. Чунки «Милан» бой тарихга эга буюк клуб. Унинг келажак лойиҳаси эса менга жуда маъқул келди. Ўйлайманки, «россонери»лар чорловини қабул қилиш тўғри қарор эди ва бу ерда эканлигимдан хурсандман.

— Италия футболи ҳақида қандай фикрдасиз?

— Бу ерда мен учун ҳамма нарса янги. Табиийки, ҳали ўрганишим керак бўлган жиҳатлар ҳам талайгина. Ўйлашимча, Италия футболи Франция ва Англияникидан тубдан фарқ қилади. Ўз ўрнида янгича муҳит ҳамда атмосферани бошдан кечириш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Қолаверса, «Милан» таклифини қабул қилишдан олдин Мареска («Челси» бош мураббийи) билан бироз гаплашдим. У мамлакат, шаҳар ва «А» Серия ҳақида жуда ижобий фикр­лар билдирди.

— Янги жамоангиз ва жамоадошларингиздан нималарни кутяпсиз?

— Очиғи, шерикларим билан кўп вақт ўтказганим йўқ (суҳбат 7 сентябрь куни ўтказилган — PS). Чунки эндигина клуб сафига етиб келганимда уларнинг аксарияти ўз терма жамоалари ихтиёрига жўнаб кетишди. Қолганлар билан эса анча тил топишиб олдик. Насиб қилса, улар ёрдамида бошқа футболчилар билан ҳам ижобий монасабат ўрната оламан. Асосийси бўлажак ўйинларга ҳар томонлама тайёр бўлиш ва юқори формага қайтиб олиш.

— Ҳозирги кундаги спорт формангиз қай даражада?

— Тўғриси ёзги таътилда рўй берган вазият туфайли янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўра олмадим. Шу боис ҳозир энг яхши спорт формасида эмасман, лекин мен бунинг устида ҳар кунги машғулотларда астойдил ишлаяпман ва тез орада бор салоҳиятини намойиш этишга тайёр бўламан.

— «Милан» ҳақида қандайдир хотираларингиз борми?

— Агар футболчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, Кака, Роналдиньо ва Ибрагимович каби ўйинчиларни клубда юқори даражада тўп суришганини айтишим мумкин. Шунингдек, бир вақтлар «Милан» шарафини ҳимоя қилган Тиаго Силва билан «ПСЖ» ва «Челси»да бирга ҳаракат қилганман. Яқинда у билан жуда узоқ гаплашдик ва Тиаго «россонерри» таклифини қабул қилганимдан жуда хурсанд бўлди.

— «Милан»га келгач Златан Ибрагимович билан гаплашиш имкони бўлдими? У сизга асосан нималарни уқтирди?

— Асосийси, фаол бўлиш ва ғалаба қозониш, рақибни том маънода мағлуб этишга интилиш кераклигини тушунтирди. Ибрагимович билан кечган суҳбатда шуни тушуниб етдимки, унинг карьераси ўзига хос характерига асосланган, бу аниқ. Златан менга ҳар бир машғулотда ва ҳар бир ўйинда талабчан бўлишни ўргатди: муваффақиятга эса айнан шу менталитет етаклайди.

— Сизнинг фазилатларингиз «Милан»нинг бошқа ҳужумчилариникига қай даражада мос келади деб ўйлайсиз?

— Аслини олганда мен мослашувчан футболчиман ва бир нечта ўйин услубига ортиқча қийинчиликларсиз кўникиб кета оламан. Шу боис янги жамоадошларим билан майдонда тил топишиб кетиш у қадар мураккаб бўлмайди. Олдинда ўйинлар кўп, насиб қилса тез орада ритмга тушиб оламан. Бу борада муаммо кўрмаяпман.

— Айтганча, «Милан» таркибида француз футболчилар ҳам бор: Меньян, Фофана, Рабьо... Италияга келишдан олдин улар билан маслаҳатлашдингизми?

— Ҳа, албатта бир қарорга келишдан аввал улар билан батафсил гаплашиб фикр алмашганмиз. Албатта, бу жамоада ҳамюртларим борлиги мен учун яхши, лекин муҳими улар эмас, балки жамоа. Чунки биргина францияликларга эмас, ҳаммага бирдек мослашишим керак. Фақат шундагина кўзлаб қўйган режаларимга осонроқ етишаман. Асосийси барча йигитлар билан самимий муносабат ўрната олишим керак.

— Янги жамоадошларингиздан қайси бири билан ўйнаш сизни ҳаяжонга солиши мумкин?

— Юқорида айтиб ўтганимдек, энг муҳими — жамоа. Шунингдек, ҳар бир футболчининг жамоада ўзига яраша муҳим роли бор. Аммо битта ўйинчи номини айтишимни сўрасангиз, Модрични эътироф этган бўлардим. Мен у билан ҳеч қачон ўйнамаганман, лекин Лука қанчалик катта салоҳиятга эканини жуда яхши биламан.

— Леао билан тил топишиб олдингизми?

— Биз у билан илк бор кийим алмаштириш хонасида учрашдик. Мени ҳайрон қолдиргани Рафанинг француз тилида жуда равон гапиргани бўлди. Натижада дастлабки суҳбатимиз жуда ажойиб руҳда ўтди. Шундан бери Леао билан машғулотларда ҳам жуда кўп гаплашяпмиз.

— Франция терма жамоасидаги сўнгги халқаро ўйинингиз «Сан-Сиро»да Италияга қарши бўлганди. Нима деб ўйлайсиз, «Милан» терма жамоадан яна чақирув олиш учун тўғри танловми?

— Ҳа, мутлақо. Бундан ташқари, терма жамоадан чақирув олиш учун клубда яхши ўйин кўрсатиш ва ҳар ҳафта ўзининг нималарга қодирлигини исботлаш керак, деб ўйлайман. Лекин ҳозир бор фикру-хаёлим янги жамоамда, шерикларим билан тезроқ тил топишиш ҳамда янги муҳитга мослашиб кетиш билан банд.

— Сизда голни нишонлашнинг ноодатий услуби бор. Айтингчи, майдондаги муваффақиятни ўзгача услубда кўз-кўз қилишнинг сабаби нима?

— Очиғини айтсам, бу ишларнинг барчасини ўғлим учун қиламан. Аниқроғи, у жуда кичкиналигиданоқ тўп билан ўйнашни хоҳларди, лекин оддий копток билан бирор нима қилишга кучи етмасди. Шунинг учун асосан шарлар билан ўйнашини таъминлардик. Унинг қувноқ ҳаракатларини кузата туриб эса агар гол урсам, худи шундай нишонлайман, деб ўйлаб қўярдим. Хуллас, ҳаммаси шундан бошланган.

— Бу анъанани «Милан»да ҳам давом эттирасизми?

— Умид қиламанки ҳа. Лекин бунинг учун биринчи навбатда гол уришим керак (кулади).

Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:59, 29.09.2025. Ўқилди: 149 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.