Салиба нега «Реал»га рад жавоб берганига изоҳ берди
«Арсенал» ҳимоячиси Вильям Салиба нега Лондон клубида қолиш қарорини қабул қилганини изоҳлади.
Франциялик футболчи «канонирлар» билан бирга совринлар ютишни хоҳлашини айтди. У ҳозирги клубини яхши кўришини ҳам таъкидлади.
«Нега «Реал»га рад жавоб бердим? Трент Александер-Арнольд болалигидан «Ливерпуль» мухлиси бўлганига қарамай, уларнинг жозибаси учун севган клубини тарк этди. У «Ливерпуль» билан бир нечта соврин ютган. Мен эса бу ерда ҳозирча Англия Кубогидан бошқа ҳеч нарса юта олмадим.
Мен қолиб, кўплаб совринларни қўлга киритишни истайман. Бу клубни яхши кўраман. Мен ҳали унга муносиб жавоб беролмадим. Чунки ҳозиргача кўзга кўринарли соврин ютмадим. Шунинг учун қолишни ва ғалабалар қозонишни хоҳлайман», — дея Салибанинг сўзларини Football.london келтирди.
Вильям Салиба «Арсенал» билан меҳнат шартномасини узайтирди. Янги шартнома 2030 йил ёзигача амал қилади. ОАВ маълумотларига кўра, «Реал» футболчига катта қизиқиш билдирган.
Манба: football24.ru
Киритилди: 21:44, 30.09.2025. Ўқилди: 1732 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар