Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Руслан Нуриддинов — Универсиада-2013 чемпиони ва рекордчиси!

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Халқаро универсида
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Оғир атлетика бўйича 105 кило вазн тоифасида универсидада иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Руслан Нуриддинов олтин медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз даст кўтаришдаёқ яқин таъқибчиси Андрей Деманов (Россия)ни 7 килога ортда қолдирди. У 190 кило штангани кўтара олди.

Силтаб кўтаришда россиялик спортчи ҳамюртимизни ортда қолдиришга ҳаракат қилди. Аммо Деманов дастлабки 2та уринишда 212 ва 223 кг.ни кўтардию, аммо сўнгги уринишди имкониятидан фойдалана олмади. Руслан эса силтаб кўтаришда, аввал 215, кейин эса 222 килони ўзига бўйсундирди. Сўнгги уриниш учун у 235 кг. тошга буюртма берганди. Аммо асосий рақиби 231 кг.ни кўтара олмаганидан кейин, Нуриддинов учинчи уринишга ҳаракат қилиб ўтирмади. Учинчи ўрин ҳам россиялик атлет Давид Беджанянга насиб этди — 403 (179+224).

Умумий ҳисобда Руслан Нуриддинов 412 килограмм натижа билан Универсиада рекордини ўрнатди. Бунгача рекорд россиялик Геннадий Муратовга тегишли эди — 400 (183+217) кг.

Шундай қилиб, Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 2тага етди. Бунгача терма жамоамиз ҳисобида 7та кумуш ва 8та бронза медаллари бор эди. Ўзбекистон медаллар жадвалида 14-ўринга кўтарилиб олди ва Қозоғистон билан бир хил натижага эга бўлиб турибди.

Бугун эрта тонгда юнон-рум кураши, бадиий гимнастика ва самбо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Универсиада ўйинларида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига жўнаб кетдилар. Улар орасида биринчи бўлиб мусобақаларга байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз аъзолари (13 – июлда) киришадилар. 14 – июлдан самбо ҳамда бадиий гимнастикачимиз, 15 – июлдан эса юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз вакиллари баҳсларни бошлайдилар.

Қуйида XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида совриндор бўлган юртимиз спортчилари берилган:
Олтин – Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг, бокс)
Олтин - Руслан Нуриддинов (-105 кг, оғир атлетика)

Кумуш – Яҳё Имомов (-81 кг, дзюдо)
Кумуш – Зайлобиддин Ортиқов (-80 кг, белбоғли кураш, классик усул)
Кумуш – Фазлиддин Ғоипназаров (-60 кг, бокс)
Кумуш – Хуршидбек Норматов (-69 кг, бокс)
Кумуш – Азизбек Абдуғофуров (-75 кг, бокс)
Кумуш – Рустам Тўлаганов (-91 кг, бокс)
Кумуш – Улуғбек Алимов (-77 кг, оғир атлетика)

Бронза – Зайлобиддин Ортиқов (-75 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Нозимжон Иброҳимжонов (-90 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Замира Аҳмедова (-52 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Сойиб Қурбонов (-100 кг, дзюдо)
Бронза – Жасурбек Латипов (-52 кг, бокс)
Бронза – Элшод Расулов (-81 кг, бокс)
Бронза – Мирзоҳиджон Абдуллаев (+91 кг, бокс)
Бронза – Манзурахон Мамасолиева (-69 кг, оғир атлетика)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:03, 12.07.2013. Ўқилди: 12115 марта. Фикрлар: 64 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик