Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон терма жамоаси Роналду бошчилигидаги Португалияга қарши майдонга тушиши мумкин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари Шерзод Игамбердиев миллий терма жамоанинг навбатдаги ўйинлари ва ўртоқлик учрашувларини ташкил қилишдаги қийинчиликлар ҳақида фикр билдирди.

Мутахассис ўзининг Instagram саҳифасида Ўзбекистоннинг Аргентинага қарши ўйини нега бекор бўлгани, шунингдек, жамоа 2026 йил Португалия ҳамда ЖЧ-2026 мусобақаси мезбонларининг бири билан ўйнаши мумкинлиги ҳақида ёзди.

“Ўртоқлик ўйинлари бир ой олдин эмас, балки анча олдин тасдиқланади, шунинг учун октябрь ойининг биринчи санасида ҳали рақиб топа олмаганимиз сабабларини сентябрга боғлаш нотўғри.

Кузги ўйинлар учун рақибни излашни бир йил аввал бошлаганмиз. Октябрь учун бизда Аргентина ва Уругвай иштирокидаги Хитойда ўтказиладиган турнир варианти бор эди. Бу мусобақа ҳақида Равшан Сайфиддинович Эрматовнинг ўзи Хитой ассоциацияси раҳбарияти билан шу йилнинг баҳорида Малайзиядаги ОФК Конгрессида бўлганимизда гаплашган эди. Бироқ, маълум сабаблар туфайли Хитой бу ўйинларни бекор қилди, ўйинлар ҳомийлиги қилган Хитой компанияси эса биз билан музокараларни давом эттирди, аммо энди ўйинлар Хитойда эмас, Малайзияда ўтказилади.

Кейинчалик Аргентина ўйинларда иштирок этишни рад этди, биз эса 9 октябрь куни Малайзияда Уругвай билан ўйинни ўтказиш бўйича келишувга эришдик. Шундан келиб чиқиб, октябрь ойи учун иккинчи рақибни излай бошладик. Аммо август ойида Уругвай бизга 9 октябрь куни ўйнай олмаслигини билдирди ва ўйинни 13 октябрьга кўчириш ёки бекор қилишни сўради.

Октябрь ойининг иккинчи санаси учун келишувларимизни бекор қилдик. Кейинчалик 9 октябрга вариантлар қидира бошладик. Юқори молиявий талаблар туфайли Боливия билан келишувга эриша олмадик. Якунда улар Иордания билан ўйнашга қарор қилди, Марокаш эса фақат ўз майдонида ўйнай олишини билдирди. Россия вариантини Хитойдаги мусобақа сабабли олдинроқ бекор қилгандик. Бундай тушунмовчиликлар бўлмаслиги керак. Ноябрь ойида кўплаб яхши даражадаги Африка терма жамоалари билан ўйнаш имконияти бўлади. Келаси йил март ойида эса Португалия терма жамоаси билан ўйнашимиз мумкин. Равшан Эрматовнинг ўзи собиқ FIFA ҳаками ва ҳозирда Португалия футбол федерацияси президенти Педро Проэнса билан гаплашган эди. Шунингдек, Тошкентда FIFA Series мусобақасига мезбонлик қилиш имкониятимиз бор. FIFAнинг янги мусобақасини ўтказиш учун аризани йил бошида топширгандик. 1 июнда эса ЖЧ-2026 мезбон терма жамоаларидан бири билан ўйнаймиз. Келишув имзоланган. Муҳими, мундиалда ушбу терма жамоа билан бир гуруҳдан жой олмасак бўлади,” деб ёзмоқда Шерзод Игамбердиев ўзининг Instagram саҳифасида.

​Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. АҚШ, Мексика ва Канада мамлакатлари мезбонлик қиладиган мусобақа 2026-йилнинг июнь-июль ойлари бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:04, 01.10.2025. Ўқилди: 2273 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик