Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эркин Бойдуллаев: «Менга хориждан таклифлар бўлгани рост»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

Биз давралараро танаффусдан фойдаланиб, “Насаф” футболчилари билан суҳбатлар уюштирмоқдамиз. Навбатдаги суҳбатдошимиз “Насаф” жамоасининг 20-рақамдаги марказий ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаев билан бўлди.

Суҳбатимизни ўқишдан олдин Эрикн Бойдуллаевнинг “Насаф” сафидаги фаолиятини акс эттирувчи қисқача статистикани ҳавола қиламиз:

2011 йилдан буён "Насаф" жамоаси аъзоси. Олий лигада жамоа сафида 53та ўйин ўтказиб, майдонда  4328 дақиқа ҳаракат қилган, 3та гол урган, 15 марта сариқ карточка олган.

Кўриниб турганингиздек, Эркинжон сариқлар бўйича жамоа сафида рекорд ҳам ўрнатган, саволларимизнинг бири ҳам шу ҳақда бўлди. Қуйида ўзаро суҳбатимизни ўқинг:

— Эркинжон, келинг, суҳбатимизни қандай қилиб “Насаф” аъзосига айланганингиздан бошласак.
— Мени “Насаф”га ўтишим кутилмаган вазиятда содир бўлган, 2010 йил мавсум охирларида менга “Пахтакор” ва “Шўртан” жамоасидан таклифлар бўлаётган эди, аммо уларга аниқ жавоб бермаган эдим. Ана шундай кунларнинг бирида менга “Насаф” клубидан қўнғироқ қилишиб, улар мени ўз сафларига қўшиб олиш ниятида эканликларини билдиришди. Тўғриси, бу таклиф менга ҳам маъқул келди. Чунки “Насаф” жамоаси 2011 йилги мавсумда ўз олдига ички чемпионатда ҳам агар имкон бўлса, хорижий мусобақаларда ҳам жиддий мақсадлар қуяётгани менга маълум эди. Шу сабаб, жамоага ўтишга рози бўлдим, шахсан Анатолий Демьяненко мени кўрикдан ўтказиб, жамоага маъқул келишимни айтди. “Насаф” жамоасига қўшилишим мана шундай бўлган.

— 2011 йилги мавсумда жамоада рақобат жуда кучли эди, сизни бирдан кетма-кет учрашувларда майдонда ҳам кўрмадик, рақобатдан қурқмадингизми, жамоага ўтганингизга афсусланмадингизми?
— Йўқ, бундай бўлмади, заррача бу менга салбий таъсир қилгани йўқ. Ўз устимда ишлашда давом этдим, асосий таркиб ўйинчиси бўлиш учун ҳаракат қилавердим, қолаверса жамоадаги муҳит ҳам ажойиб даражада эди.

— Сиз ҳозир “Насаф”нинг асосий марказий ярим ҳимоячиларидан бирисиз, ўзингизни бошка позицияда ҳам синаб кўришга уринганмисиз?
— “Насаф”дан олдинги жамоаларда чап қанот ҳимоясида ҳам ўйнаганман, лекин “Насааф” жамоасида шу марказий ярим ҳимояда “ўрнашиб” қолдим, бу менга ҳам ёқади. Чунки марказий ярим ҳимоячи бир томондан жамоа ҳужумчилари билан ҳимоячилар ўртасидаги воситачи бўлса, иккинчи томондан рақиб жамоани ҳужумларини бузувчи ва уларнинг ҳужумига биринчи қарши чиқадиган жуда маъсулиятли позиция ҳисобланади, агар рақибнинг ҳужуми марказ орқали ташкил этилаётган бўлса.

— Эркинжон, сиз “сариқлар” бўйича “Насаф”нинг “чемпиони” саналасиз, бу ўйиндаги вазиятдан келиб чиқадиган ҳолатми ёки ўзингиз шундай қўполлик ишлатиб турасизми?
— Бу йил унча кўп сариқ олганим йўқ-ку (кулиб), йўқ мен ўзимни қупол ўйинчи деб ҳисобламайман, бу кўпинча ўйиндаги вазиятдан келиб чиқади. “Насаф” жамоасига ҳар қандай жамоа бошқача тайёргарлик кўради, ўйинларни кузатиб бораётган бўлсангиз, кўпгина вазиятларда тўп учун кураш марказда рўй беради. Тўғри, баъзан курашга киришиб кетиб, қўполлик қилиб қўйганимни сезмай қоламан. Фаолиятим даврида бир марта қизил карточка олиб, жамоамни жуда оғир вазиятга ҳам солиб қўйганман. Бу Таиланднинг “Чонбури” жамоасига қарши сафардаги учрашувда бўлган. Кейин Қаршида бўлган жавоб учрашувида ҳам майдонга туша олмаганман. Мана шунда очиғи руҳан жуда қийналганман.

— Сизни кучли зарбага эга ўйинчи сифатида биламиз, аммо сиз дарвозага камдан-кам зарба берасиз, нега?
— Менга жамоамиз мураббийи ўз позициямда ўйнашимни доимо таъкидлайди. Агар олдинга ўтиб кетсам, бўшлиқ пайдо бўлиши мумкин. Мана шу кўрсатмани тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламан. Ўзингизга маълум, майдон марказидан дарвозага тўғридан-тўғри зарба бериш бу кўп ҳам фойда беравермайди. Қолаверса сизни кучли зарба беришингизга рақиб ҳам имкон бериб қўймайди. Лекин учрашувда шундай имкон пайдо бўлса, бундан фойдаланишга уриниб кўраман.

— Сизга хорижий клублардан таклиф тушган деб эшитганмиз, бу қанчалик тўғри?
— Бу эшитганингиз тўғри, ўтган йилги мавсумда менга Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клубидан таклиф бўлди, улар шартнома ҳам таклиф қилишди, аммо мен учун ўша пайтдаги мураббий музокара олиб борган, музокара жараёнидан хабарим йўқ, оқибатда жим бўлиб кетишган. Бундан ташқари ҳам қизиқишлар бўлди, масалан шу йил Озарбайжон клубиларининг биридан таклиф бўлди, лекин у ерга боришни ўзим хоҳламадим.

— Бу йилги мавсумда “Насаф”нинг совринлардан бирини қўлга киритишида, сизнингча, имконияти қай даражада?
— Очиғи, бу йилги мавсумда жамоамиз аъзолари ўртасидаги кайфият ажойиб даражада ҳамма бир-бири билан жуда аҳил. Улар жуда қаттиқ меҳнат қилишаяпти. Ҳар бир учрашувга фақат ғалаба қилиш иштиёқида майдонга тушаяпмиз. Мураббийимиз Рўзиқул ака ҳам мураббийликдан ташқари ҳақиқий руҳшунос ҳам, у киши йигитларимизни олға бошлай олиш хислатига эга, у кишининг ҳаракатлари эвазига жамоада ўзига хос характер пайдо бўлди. Жамоамиз бир мақсад учун жипслашишга доимо тайёр. Шундан келиб чиқиб, жамоамизни жорий йилдаги мавсумда совринларнинг бирини қўлга киритишига имкони катта деб ҳисоблайман. Умид қиламанки, мухлисларимиз иккинчи даврада жамоамиздан бунданда мазумунли ўйинларни кўриш бахтига муяссар бўлишади.

— Эркинжон, бизга маълум ҳозир турмуш ўртоғингиз билан бир ўғил фарзандни тарбиялаб вояга етказмоқдасиз, айтингчи, ўғлингизни ҳам футболчи бўлишини хоҳлайсизми?
— Оиламизда ким қандай касб эгаси бўлиши мажбурланмаган. Насиб бўлса, фарзандим ҳам келажакда футболчи бўламан деса, қаршилик қилмайман ёки футболчи бўласан деб, мажбур ҳам қилмайман. Унинг қайси касб соҳиби бўлишини ўз ихтиёрига қўйиб бераман. Энг муҳими яхши инсон бўлса бўлди.

— Мухлисларга яна айтадиган гапларингиз борми?
— “Насаф”нинг ажойиб мухлислари бор, биз улар учун ўйнаймиз. Уларни хурсанд қилишни хоҳлаймиз. Шунингдек, уларни қўллаб-қуватлашига муҳтожмиз. Мен мухлисларимизга мустаҳкам соғлик тилаб, уларни доимо ўйинимиз пайти биз билан бирга бўлишларини сўраб қоламан.

Биз ҳам сайтимиз орқали “Насаф”нинг барча мухлислари номидан Эркин Бойдуллаевга суҳбати учун катта ташаккур айтамиз. Эркинжонни “Насаф” мухлислари жуда севишади ва ҳурмат қилишади. “Насаф”нинг ютуқлари учун қилаётган меҳнатларини қадрлашади. Умид қиламизки, жамоамизнинг Эркин Бойдуллаев иштирокидаги чиройли ўйинларни кўплаб кўрамиз ва энг катта ютуқларини биргаликда нишонлаймиз!

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:31, 13.07.2013. Ўқилди: 4128 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик