Анге Постекоглунинг "Ноттингем"даги келажагига "Ньюкасл" билан ўйин таъсир қилиши мумкин.
Аввалроқ, австралиялик мутахассис "Ноттингем Форест" билан 100 йил ичида дастлабки 6 ўйинда ғалаба қозона олмаган илк мураббийга айланганди. Нуну Эшпириту Санту ўрнига бош мураббий бўлган мутахассис жамоаси икки марта дуранг ўйнаб, тўрт марта мағлубиятга учради.
Постекоглу "Ноттингем Форест" раҳбариятининг қўллаб-қувватлашини сақлаб қолмоқда, аммо муваффақиятсиз стартдан сўнг унга босим кучаймоқда, деб ёзади BBC.
Жамоа мухлисларининг бир қисми пайшанба куни Европа Лигасида ўз майдонида "Митьюлланд"дан учралган мағлубиятдан сўнг (2:3) мураббийга қарата "Эрталаб сени ишдан бўшатишади" дея ҳайқиришди.
Аммо клуб раҳбарияти якшанба куни бўлиб ўтадиган "Ньюкасл"га қарши АПЛ ўйини олдидан ҳамон Постекоглуни қўллаб-қувватламоқда. Шундай бўлса-да, бу ўйин "Форест"нинг 60 ёшли мутахассиснинг келажаги борасидаги позициясига сезиларли таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).