Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 5 октябр куни Миллий футбол марказида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги ёшларимиз йиғин доирасида 9, 12 октябрь кунлари FIFA U-20 Жаҳон чемпионатининг яна бир мезбони — Озарбайжон ёшлар терма жамоаси билан халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Бош мураббий томонидан йиғинга қуйидаги футболчилар жалб этилди:
Дарвозабонлар: Богдан Одинаев ("Бунёдкор"), Алишан Абдутолипов ("Олимпик Мобиуз"), Акбар Машарипов ("Хоразм"), Сиротилло Юсуфхонов ("Навбаҳор").
Ҳимоячилар: Шораҳим Шораҳмедов ("Бунёдкор"), Муҳаммадали Дилшодбеков ("Пахтакор"), Беҳруз Эркинов ("Сурхон"), Озод Одилжонов (Андижон ФА), Озод Нажмиддинов ("Насаф"), Абдулвосид Солиев (ОКМК), Саддам Аҳмадов ("Олимпик"), Беҳруз Каримов ("Сурхон").
Ярим ҳимоячилар: Азизбек Тўлқинбеков ("Бунёдкор"), Диёр Тожиев ("Олимпик"), Абдулфайз Бобомуродов ("Бунёдкор"), Фазлиддин Омонкелдиев ("Сўғдиёна"), Қувончбек Саидалиев ("Пахтакор"), Жасур Жумабоев ("Локомотив"), Улуғбек Маратов ("Олимпик Мобиуз"), Шоҳжаҳон Абдуманнопов ("Шўртан").
Ҳужумчилар: Даврон Тўлаганов ("Пахтакор"), Диёр Тожибоев ("Олимпик Мобиуз"), Қувонч Абраев ("Локомотив"), Сирожиддин Жумадуллаев ("Локомотив").
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).