Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Каннаваронинг маоши очиқланмайди. Шартнома 2+3 кўринишида имзоланди - Ирматов

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаваро ва ЎФА раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжумани давом этмоқда.

Унда ЎФА вице-президенти Равшан Ирматов сўзга чиқиб, мураббий билан "2+3" кўринишида шартнома имзоланганини маълум қилди.

Шунингдек, томонлар келишувига кўра маош миқдори очиқланмайди.

"Ассалому алайкум, ҳурматли журналистлар, азиз ҳамкасабалар ва футбол ишқибозлари.

Бугун мамлакатимиз футболи учун муҳим воқеа — янги бош мураббий иштирокида матбуот анжуманини ўтказиш учун йиғилдик.

Мураббийнинг олдига қўйилган асосий вазифа аниқ: жамоани жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишга тайёрлаш. Бу йўлда биз унга тўлиқ ишонч билдирамиз. Шу билан бирга, миллий жамоанинг барқарорлигини сақлаш учун Тимур Кападзе ёрдамчи мураббий сифатида фаолиятини давом эттиради.

Ижтимоий тармоқларда турли рақамлар тилга олинмоқда, аммо шуни очиқ айтмоқчиманки — бу миш-миш холос. ЎФА барча жараёнларни қонуний, шаффоф ва ўз имкониятлари доирасида амалга оширган.

Тарихий натижа қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олишимизда меҳнати сингган барча мураббийларга, хусусан Сречко Катанес ва Тимур Кападзега чуқур миннатдорлик билдирамиз.

Жаҳон чемпионати бу катта мусобақа уни бутун дунё томоша қилади ва футбол оммасининг нигоҳи Ўзбекистонга қаратилади. Шу сабабли турнирда муносиб иштирок этиш ва мундиал ҳавосини олиб кириш учун айнан футболчи сифатида иштирок этган мутахассисни жалб қилиш кўзда тутилган эди.  ЎФА раҳбарияти ҳамда Мураббийлар кенгаши томонидан жамоамизни Жаҳон чемпионатига тайёрлаш учун италиялик мутахассис — Фабио Каннаварро бош мураббий этиб тайинланиши мақсадга мувофиқ деб топилди.

Каннаваро футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячиси эди, истаймизми йўқми Жаҳон чемпионатида натижа қайд этиш учун ҳимояни мустаҳкам сақлаш талаб этилади: У Жаҳон чемпиони, "Олтин тўп" соҳиби ва ўз вақтида ҳимояда ишонч, интизом ҳамда етакчилик тимсоли бўлган. Ҳимоявий ўйин услуби натижа беришини кўрдик, Биз ишонамизки, у ўзининг халқаро тажрибаси, профессионал маданияти ва тактикасидаги қатъийлик орқали миллий жамоамизга янги руҳ ва янги тизим олиб киради.

Янги бош мураббий билан  2+3 кўринишида шартнома имзоланди. Биз узоқ муддатли ҳамкорликни устивор деб биламиз. Осиё ва Жаҳон чемпионатларида муносиб иштирок этамиз", - деди Ирматов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:18, 06.10.2025. Ўқилди: 1968 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик