Луис Суарес: «Бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёрман»
«Ливерпуль» ҳужумчиси Луис Суарес ушбу трансфер мавсуми пайтида жамоадан кетмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда «Sky Sports» нашри хабар тарқатди.
«Агар менга фаолиятимни давом эттиришим муносиб таклиф тушадиган бўлса уларни ўрганиб чиқишга тайёрман. Бир қатор жамоалар менга қизиқиш билдиришди. Мен уларни агентимга йўлиқтирдим».
«Мен ҳар доим мукаммалашишга ҳаракат қилганман. Шу мақсадда «Аякс»дан «Ливерпуль»га ўтганман. Аммо жамоа Европа чемпионлар лигаси учун курашиши керак, агар бу иш уддаланмаса жамоа футболчилари учун руҳий зарба бўлади».
«Премьер-лига ўйинларини ҳар ҳафта кузата туриб, ютуқларни қўлга киритишинг чун сенда имконият йўқлигини ҳис қилиш оғир».
«Шу билан бир қаторда инглиз матбуоти ҳам мени умуман тушунмайди. Эвра ва Ивановичлар билан боғлиқ ҳолатларда ҳам бу ўз кучини кўрсатган. Агар бу ҳолатлар бўлмаганида мен ўтган мавсумда премьер-лиганинг энг яхши футболчиси бўлардим», дея гапириб ўтди Сураес.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Ливерпуль» раҳбарияти Суареснинг сотилмаслигини маълум қилиб ўтганди.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 18:19, 14.07.2013. Ўқилди: 3620 марта. Фикрлар: 9 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар