Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрик Гарсия: «Камп Ноу» ҳар қандай рақибни таҳликага солади»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Испаниялик ҳимоячи Эрик Гарсия қисқа вақтда Ханс-Дитер Флик бош­қарувидаги «Барселона»да асосий ижрочилар қаторига қўшилди. Ҳар ҳолда, 24 ёшли футболчи мудофаа чизиғининг исталган нуқтасида ҳаракатланишдан ташқари, зарурат туғилса, ярим ҳимояда ҳам шерикларига ёрдам бериши билан мухлислар ёқимтойига айланиб улгурди. Эрик яқинда клуб расмий сайтига берган интервьюсида мавсум стартини сарҳисоб қилиш баробарида келгуси режаларига ҳам тўхталди.

— Жорий мавсумни фаол бошлаш асносида деярли ҳар бир ўйинда майдонга тушмоқдасиз. Айтингчи, бу фаолиятингиздаги энг яхши стартми?

— Ҳа, бу сафар асосан бошланғич таркибдан жой оляпман ва олдинги йилларга нисбатан чемпионат стартида кўпроқ амалиятга эга бўлдим. Лекин тушуниб турибман, агар озгина сусткашликка йўл қўйсам, вазият тезда ўзгариши мумкин. Шундай экан, энди ҳозирги даражани бир маромда ушлаб туришим керак. Энг муҳими эса, жамоанинг янада яхшироқ ўйнаши ва ғалаба қозониши, барибир. Мавсум энди бошланди ва ҳаволаниб кетиш ярамайди. Умид қиламанки, бизни олдинда катта ғалабалар, қувончли онлар кутиб турибди.

— Дастлабки турлар шахсан сизда қандай таассурот уйғотди?

— «Райо Вальекано»га қарши ўйинда қайд этилган дурангни ҳисобга олмасак, ҳаммаси кўнгилдагидек. Иккинчи томондан, «Райо» майдонида ўйнаш жуда қийин. Боз устига, ўша учрашувда омадимиз ҳам чопмади. Умуман, ўйлашимча, ҳозир тўғри йўлдамиз.

— Бу мавсум жамоа олдига қўйилган энг катта вазифа нима? ЧЛда ғалаба қозонишми?

— Аввалги мавсум ЧЛда ку-затилган муваффақиятсизликдан ҳалигача афсусланяпмиз. Агар ярим финалда «Интер» тўсиғидан ўтганимизда, ҳал қилувчи баҳсда «ПСЖ» билан тўқнаш келардик. Бироқ энг чиройли футболга мойил 2та жамоа ўртасидаги финал рўй бергани йўқ. Шахсий фикримча, «Барса»да ҳамиша ҳар бир соврин учун курашиш имконияти мавжуд. Албатта, бу сафар ЧЛ кубоги сари элтувчи йўлнинг охиригача дадил одимлашдан умидворман.

— Анча ёш бўлсангизда клубда 4-мавсумни қарши олдингиз. Айтингчи, кийиниш хонасидаги  ўрнингиз қандай?

— Натижадан қатъий назар, кийиниш хонасида барчага бирдек муносабатда бўлишга интиламан. Йигитларга қўлдан келганича ёрдам бериш баробарида умумий муҳитга бироз завқ олиб киришим ҳам мумкин. Айтиш шарт эмас, кўпинча яқинларимиздан кўра, клубдагилар билан кўпроқ вақт ўтказишимизга тўғри келади. Шундай паллаларда бутун жамоага позитив кайфият улашишни хоҳлайман.

— Ферран Торреснинг айтишича, кийиниш хонасида жуда баланд овозда гапиришдан ташқари, ҳазиллашишга мойил экансиз...

— У ҳақ. Баъзан муҳим ўйинлар олдидан асабийликни тар­қатиш учун бироз ҳазиллашишни яхши кўраман. Чунки катта учрашувлар олдидан йигитларда масъулият ҳаддан ортиқ даражада ошиб кетади, зиммамизга жиддий мажбуриятлар юкланади. Шундай вақтда муҳитни бир маромда ушлаб туриш ҳамда хотиржамликни сақлаш учун меъёрдан чиқмаган ҳолда, юмор ишлатиш зарар қилмайди.

— Флик эса сизни ақлли, кўп қиррали ва профессио­нал футболчи сифатида таърифлаганди...

— Бош мураббийдан бундай эътирофни эшитиш ҳар қандай футболчини руҳлантириши табиий ҳол. Унинг фикрига қўшимча тарзда меҳнаткаш эканлигимни ҳам айтишим мумкин. Тушунарлики, ҳар бир футболчи имкон қадар кўпроқ ўйнашни хоҳлайди. Шундан келиб чиқиб, нималарга қодирлигимни исботлаш учун машғулотларда тинимсиз ишлайман. Бунда энг кичик элементар деталларга ҳам бефарқ қарамайман.

— Германиялик мутахассис жорий этган ўйин услуби нечоғли маъқул бўляпти?

— Чинакамига замонавий футбол! Ҳа, баъзида таваккал иш тутишга ҳам тўғри келади, лекин кўпинча ўз услубимиздан воз кечмаймиз. Умумий қоида шуки, агар ҳимояда ҳаммасини тўғри бажарсак, аксарият ҳолларда рақибни «офсайд»да ушлаймиз. Ҳужум борасида эса жозибали услубга эгамиз, айниқса, ҳозирги ижрочилар билан.

— Бу схемага мослашиш қийинчилик туғдирмадими?

— Тан оламан, аввалига янги услуб ва ғояларга кўникиш осон кечмади. Муҳими, қийинчиликларга қарамай, мослашув жараёнидан тез ўтиб олдик. Ҳарқалай, катта муаммолар сезилмади. Ҳа, ўтган мавсумга нисбатан олсак, рақибларимиз энди бизни яхшироқ билишади, нима қилаётганимизни тушунишади. Шунинг учун ўйинимизга айрим ўзгартиришлар киритишга ҳаракат қиляпмиз.

— Ҳимоянинг ўнг ва чап томонида ҳам, марказда ҳам ўйнай оласиз. Ҳатто ярим ҳимоячи позициясини эгаллашингиз мумкин. Аслида ўзингиз учун қайси жой қулайроқ?

— Болалигимдан марказий ҳимояда ўйнаганим учунми, шу нуқтада анча эркин ҳаракатланаман. Шунингдек, ўнг қанотда ҳам ортиқча қийинчиликка дуч келмайман. Нима бўлишидан қатъий назар, мураббий қўйган жойда ўйнашга тайёрман.

— «Барса» футболчиларининг «Олтин тўп» сўровидаги якуний кўрсаткичлари хусусида қандай фикрдасиз?

— Менимча, ҳаммаси адолатли кўриниш олмади. Дейлик, Педри ва Рафинья ўтган мавсумдаги ўйинлари ва натижаларига кўра, юқорироқдан жой олишга лойиқ эдилар. Шунингдек, Ламин Ямалда бош лауреат бўлиш имконияти йўқ эмасди. Тўғри, тан олиш керак, Усмон Дембеле ўтган мавсум дарҳақиқат, фантастик даражада ўйнади, айниқса, жамоавий натижалар борасида омади келди. Усмон вақтида бизнинг сафимизда тўп сурган, шундай экан, унинг муваффақиятидан эзилишимиз эмас, қувонишимиз керак.

— Ўз талқинингиз бўйича айни пайт жаҳоннинг энг яхши футболчиси ким?

— Шубҳасиз, Ямал! Ахир у ҳар бир ўйинда бетакрор иқтидорини намойиш этяпти. Шунинг баробарида такрорлашим керак, Дембеле ҳам беқиёс мавсум ўтказди.

— «Камп Ноу»га қайтишни интиқлик билан кутаётгандирсиз...

— Ҳа, жамоада ҳамма уйга қайтиш онларини интизор кутмоқда, жумладан, мухлислар ҳам. Зеро, муҳташам аренага қайтиш бизга қўшимча куч бағишлайди. Ахир «Камп Ноу» ҳар қандай рақибни таҳликага соладиган таъсири кучли арена ҳисобланади.

ХУРШИДБЕК тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:55, 10.10.2025. Ўқилди: 2134 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик