Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кристиан Новак: «Бизни ажойиб мухлисларимиз бор. Улар энг зўри»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Андижон» жамоаси 17 октябрь куни “Бобур арена”да «Шўртан»ни қабул қилади. Ўтган турда эса «Бургутлар» водий дербисида имкониятни бой берди. Шунга қарамай, жамоа аъзолари навбатдаги беллашувларга кўтаринкилик билан тайёргарлик кўришмоқда.

«Андижон»нинг полшалик легионери Кристиан Новак ҳам астойдил меҳнат қилмоқда. Ушбу ўйинчи клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Кристиан, аввало жамоанинг охирги ўйини — «Нефтчи»га қарши ўтган баҳс борасида нима дея оласиз?

— Бу айнан биз кутган натижа эмас. Табиийки, қайд этилган натижа бизни қониқтирмайди. Шуни алоҳида айтишим мумкинки, ҳар бир учрашувда фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Йўқ жойдан иккита гол ўтказиб юбордик. Ўз навбатида бизда ҳам рақиб дарвозаси олдида имкониятлар бўлди. Лекин фойдалана олмадик.

— «Андижон» ОЧЛ 2 ни иккита дуранг билан бошлади. Буни ижобий баҳолаш мумкинми ёки...

— Юқори айтганимдек, биз ҳар ўйинда ғалаба учун курашамиз. Осиё Чемпионлар лигасидаги дастлабки иккита учрашувда ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Шуни унутмаслик керакки, биз ушбу турнирда янгимиз ва кучли клубларга қарши ўйнаяпмиз. Қайд этилган иккита дурангни катта бўлмаган плюс деб ҳисоблаш мумкин. Биз ёмон ўйнамадик. Ғалабага лойиқ эдик. Ўз вазиятларимиздан фойдаланишимиз керак эди.

— Юлиан Дракслерга қарши ўйнадингиз. Бу фаолиятингизда сизга қарши ўйнаган энг машҳур футболчими?

— У жуда яхши ўйинчи. Шундай футболчига қарши майдонда тўп суриш қойилмақом. Мен машҳур ўйинчиларга қарши ўйнаганман. Лекин Дракслер — бу бошқача. Машҳур футболчиларга қарши ўйнаганларим орасида Дракслер юқори ўринларда туради.

— «Андижон»нинг ашаддий мухлислари жамоани ҳамма вақт фаол қўллаб-қувватлаб келмоқдалар. Илгари бунга ўхшаш ишқибозларни кўрганмисиз?

— Бизни ажойиб мухлисларимиз бор. Улар энг зўри. Биласиз, хоҳ сафарда, хоҳ уйда бўлсин, ҳар бир учрашувда қўллаб-қувватлашади. Ишқибозларимизнинг олқишлашини ҳис қиламиз. Шунга яраша биз муносиб жавоб қайтаришимиз кераклигини ҳам ҳис қиламиз.

— «Андижон»ни олдинда «Шўртан», кейин эса ОЧЛ 2 доирасида Баҳрайннинг «Ал-Халдия» клубига қарши беллашувлар кутмоқда. Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз ва тикланиш яхши давом этяптими?

— Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Охирги учрашувдан сўнг бизда дам олиш ва ўзимизни тиклаш учун бир неча кун бўлди. Бир неча кундан кейин жамоамизни муҳим беллашувлар кутяпти. Бундай пайтда ишлашимизга халақит берадиган жароҳатлардан қочиш учун тўғри тикланиш муҳимдир.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:03, 12.10.2025. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик