Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • 1:6
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • 0:2
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • 3:1
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 1:0
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 1:0
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 15 8 10 33
2 Италия 9 5 12 26
3 АҚШ 7 11 6 24
4 Франция 6 7 4 17
5 Нидерландия 6 7 2 15
6 Швеция 6 6 3 15
7 Германия 5 8 8 21
8 Австрия 5 8 4 17
9 Япония 5 6 11 22
10 Швейцария 5 4 3 12
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерлар: Жепаров уч кун ичида кетма-кет икки ўйинда майдонга тушди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.

РОССИЯ
15 июль куни Россия премьер-лигасининг янги - 2013/14 йилги мавсуми старт олди. Шу куни Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби ўз майдонида Москванинг «Локомотив» клубини қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. «Анжи» клуби аъзоси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов «Локомотив»га қарши ўйин қайдномасига киритилган бўлса-да, майдонга тушмади.

«Локомотив» сафида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов ҳам «Анжи»га қарши кечган учрашувда заҳирада қолдирилган.

ҚОЗОҒИСТОН
14-15 май кунлари Қозоғистон премьер-лигасида 19-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Павлодарнинг «Иртиш» клуби 15 июль куни сафарда «Тараз» клубига қарши тўп сурди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, «Иртиш» сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Улуғбек Бақоев ҳамда Камолиддин Мурзоевлар тўп суришади. «Тараз»га қарши кечган ўйинда фақатгина мавсумлар оралиғида Тошкентнинг «Бунёдкор» клубидан «Иртиш» сафига ўтган Камолиддин Мурзоев ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Улуғбек Бақоев эса заҳирада қолдирилди.

Уч нафар ўзбекистонлик футболчилар - Марат Бикмаев, Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзелар тўп сурадиган «Актобе» клуби 15 май куни сафарда «Тобол»га қарши тўп суриб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйинда фақатгина Темур Кападзе асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Александр Гейнрих ва Марат Бикмаевлар мазкур ўйин қайдномасига киритилмадилар.

Икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Шавкат Саломов ҳамда Руслан Мельзиддиновлар тўп сурадиган «Жетису» клуби Қозоғистон премьер-лигасининг 19-тур ўйинида меҳмонда «Атирау» клубига қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу учрашувда ҳар иккала ўзбекистонлик футболчилар асосий таркибда майдонга тушишди ва ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишди.

Маълумот ўрнида, 11 июль куни Қозоғистон чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар Европа Лигаси 1-саралаш босқичи жавоб учрашувларида майдонга тушиб ўз жамоаларининг кейинги босқичга чиқишига муносиб ҳисса қўшишди.

ХИТОЙ
13-14 июль кунлари Хитой суперлигасида 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири - Анзур Исмоилов тўп сурадиган «Чангчун Ятай» ўз майдонида «Шандонг Луненг» клубига қарши тўп сурди ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Анзур Исмоилов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Миллий терма жамоага номзод бўлган яни бир ҳимоячи Камолиддин Тожиев ҳам якунига етган турда ўз жамоаси «Жиангсу»нинг асосий таркибда ўз майдонида «Гуанчжоу Эвергранд» клубига қарши майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Бу ўйинда ҳам 1:2 ҳисобида «Жиангсу» мағлубиятга учраган қайд этилган.

«Лиаонинг» клуби сафида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ҳимоячилардан бири Шавкат Муллажонов 17 тур учрашувида жамоа заҳирасида қолдирилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан яна бири - Егор Кримец 17-турда «Бейжинг» жамоаси таркибида ўз майдонида «Вухан Зол» клубига қарши асосий таркибда майдонгда тушди ва ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Мазкур ўйинда «Бейжинг» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
15 июль куни Жанубий Корея «К»-Лигасида ҳам навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. «К»-Лига иштирокчиси «Сеонгнам Ильва Чунма» клуби сафида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров 15 июль куни ўз майдонида «Поханг Стилерз» клубига қарши майдонга тушди. Жепаров учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди. Таъкидлаш лозим, 13 июль куни мазкур икки жамоа Корея ФА кубоги ўйинида ҳам ўзаро куч синашган эдилар. 1:1 ҳисобида дуранг қайд этлган ва «Сеонгнам» пенальтилар сериясида мағлубиятга учраган учрашувда ҳам, Жепаров асосий таркибда майдонга тушган ва 61-дақиқада алмаштирилган эди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:41, 15.07.2013. Ўқилди: 3963 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.