Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ҳамда бош котиблари иштирокидаги конференциянинг биринчи кунидан ўрин олган тадбирлар бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар
A A A

17 октябрь куни Саудия Арабистонининг Риёд шаҳрида Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо ассоциациялар ва минтақавий ассоциациялар президентлари ҳамда бош котиблари иштирокидаги 2025 йилги конференция старт олди. Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва бош котиб Аваз Максумов иштирок этди.

Учинчи маротаба ўтказилаётган мазкур конференциянинг очилиш маросимида ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа охирги йилларда ОФК мусобақаларни янада мустаҳкамловчи ва ёрқин келажак пойдеворини яратувчи муҳим ислоҳотлар амалга ошаётганини қайд этди:

"Биз ислоҳотлар йўлида қатъий интиламиз. Умумий мақсадларимизга эришиш йўлида тинимсиз меҳнат қилишда давом этамиз, бунга фақатгина аъзо ва минтақавий ассоциациялар фаолиятини ривожлантириш орқали эришамиз. Шу сабабдан ҳам ушбу конференция жуда муҳим аҳамиятга эга — у иштирокчиларга янги ютуқларга эришиш учун зарур билим, восита ва алоқаларни тақдим этиш мақсадида ташкил этилган", деди Шайх Салмон.

Тадбир давомида Осиё Футбол Конфедерациясининг техник директори Энди Роксбург ташкилотнинг дунёдаги етакчи конфедерацияга айланиш миссияси ҳамда Осиё жамоаларининг муваффақиятини таъминлаш бўйича стратегиясини баён қилди. Сўнг УЕФАнинг ижтимоий ва экологик барқарорлик бўйича ижрочи директори Мишеле Ува футболнинг таъсири майдондан ташқарига ҳам чиқишини таъкидлади.

Конференциянинг биринчи кунида "Юқори самарадорликка эга миллий ассоциациялар" мавзусида фикр алмашилди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, Филиппин футбол Федерацияси президенти Жон Антони В. Гутьеррес, Япония футбол ассоциацияси президенти Цунеясу Миямото, Иордания футбол ассоциацияси бош котиби Самар Нассар, Океания Футбол Конфедерацияси операцион директори Фредерик Гиемон иштирок этдилар.

Бугун конференциянинг иккинчи кунги дастурида ОФК бош котиби Датук Сери Виндсор Жон, ФИФАнинг аъзо ассоциациялар билан ишлаш бўйича бош директори Элкҳан Маммадов, Океания Футбол Конфедерацияси операцион директори Фредерик Гиемон чиқиш қиладилар. Шунингдек, кун давомида ОФК бош котиби ўринбосари — аъзо ассоциациялар билан ишлаш бўйича масъул Воҳид Кардани модераторлигида ўтадиган иккинчи панель муҳокамаси ҳам ташкил этилади.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 13:30, 18.10.2025. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик