«Ливерпуль» Суарес трансферини сўраган «Арсенал»га рад жавобини берди
"Ливерпуль" бошқарувчи директори Янг Эйр "Арсенал" ҳақиқатдан ҳам уларга Луис Суареснинг трансферини сўраб мурожаат қилганини тасдиқлади.
"Эшитишимча, Луиснинг ўзи ҳам айтганидек, унда "Арсенал" ёки "Реал" аъзоси бўлиш учун ажойиб имконият бор. Лекин шуни ишонч билан қайд этишим мумкинки, у менга кетишни хоҳлаши ҳақида на телефон қилди ва на суҳбатлашиб олди. Кўпчилик эшитиб улгурди, "Арсенал"дан таклиф олдик. Аммо рад жавобини бердик.
Суарес ҳозир жамомиз аъзоси ва белгиланган вақтда машғулотларга келиши керак. Бу ҳақда ҳам албатта суҳбатлашиб оламиз. Ҳозир шундай ҳолатки, агар Луис янги мавсумни "Ливерпуль" либосида бошласа хурсанд бўлардик. Умид қиламизки, вақт ўтиши билан шовқин-сурон тарқаб кетади", дея Эйрнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.
Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 11:04, 16.07.2013. Ўқилди: 2965 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар