Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 35-тур

01/01 06:00 Лидс - Бёрнли
01/01 06:00 Арсенал - Фулхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Максим Шацких: «Биз етарлича вазиятлар ярата олдик. Икки очко йўқотдик»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Андижон» - «Ал-Холидия» (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Дониёр Абдуманнопов қатнашдилар.

Максим Шацких: — Ҳамма кўрди, бугун жамоамиз кўрсатган ўйини ва яратилган имкониятларни сарҳисоб қилиб, ғалабага мос ўйин кўрсатдик, деб бемалол айта оламан. Учрашувдан кейин кийим алмаштириш хонасида футболчиларга миннатдорчилик билдирдим. Иштиёқ, ўйинга бўлган муносабат, ғалабага бўлган чанқоқлик кўриниб турди ва шунинг учун миннатдорчилик билдирдим. Умуман олганда, биз етарлича вазиятлар ярата олдик. Бугун икки очко йўқотдик. Олдимизда чемпионатни иккита ўйини бор. Кейинги учрашувларда яхши натижалар кўрсатишни ният қиламиз. Энди учта ўйин ўйнадик. Ҳали гуруҳдан чиқишга имкониятларимиз бор.   

Дониёр Абдуманнопов: — Ўйинга яхши тайёрлангандик. Учрашув биз ўйлагандек бўлди. Барча футболчилар ўйинга 100 фоиз тайёр эди. Мураббий айтганидек, икки очко йўқотдик. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлашганига раҳмат.

— Максим Александрович, жамоа учта ўйинда ҳам гол ура олмади. Бунга қандай изоҳлайсиз?

Максим Шацких: — “Учта ўйинда гол ўтказмаганимизни ижобий тарафи ҳимоядаги ўйинни яхшилиги. «Шўртан»га 4 та гол ургандик, афсус, бу ерда гол ура олмадик. Умид қиламанки, ҳали уриладиган голларимиз олдинда.

— Иккинчи бўлимда кутилмаганда жамоа сардори Дамир Темиров ҳамда Дониёр Абдуманноповни алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

Максим Шацких: —  Улар жуда катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Ўзлари ўйнаган дақиқаларда рақиб ҳимоячиларини саросимага солиб турди. Алмаштиришни иккита сабаби бор. Биринчиси, улар толиқиб қолишди. Мен футболчиларимни яхши биламан. Майдонда уларни қанақа ҳажмдаги ишни бажаришгани менга кўринди. Яна бир сабаби, кўрган бўлсанглар, рақиб ҳам унгача учта футболчини туширганди. Айнан майдон марказига футболчи туширилди. Шу боис марказни янада яхшироқ қилиш мақсадида марказга ўйинчи туширдик. Шу тариқа, ўйинни яна ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик.

— «Андижон» жамоаси биринчи бўлимни 30-дақиқасигача ўйинни меҳмонларга бериб қўйди. Ундан кейин жамоа мослашди. Бу нима билан боғлиқ, тактиками yoki...

Максим Шацких: — 30-дақиқагача меҳмонлар кўпроқ тўпга эгалик қилди, дегани тўлиқ устунлик қилди, дегани эмас. Дарвозамиз олдида айтарли хавфли вазиятлар ярата олмадилар. Ўйин давомида бор-йўғи биттами, зарба беришди. Араб жамоаларига хос тарзда тўпни яхши назорат қилишади. Тўпни назорат қилиши бу жамоага қандайдир устунлик берди, дегани эмас. Биз ҳам тўпсиз ўйнашда яхши ҳаракат қиламиз. Олдиндан шунақа режамиз бор эди. Улар толиқишгач, қарши ҳужумларда тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилишни ўйладик. Айтганимдек, тўпни назорат қилиш ҳар доим устунлик беради, дегани эмас. Ҳозирги футболда ҳамма тўпни назорат қила олади. Ҳимояда яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилдик. Ҳатто, “Манчестер Сити” ҳам ҳимояга ўтиб ўйнашни ўрганяпти. Бу футболни ёзилмаган қоидаси. Рақиб 90 дақиқа давомида айтарли ҳужум яратмади. Рақиб мураббийи икки очко йўқотдик деб айтганини эшитдим. Лекин у алдаяпти. Чунки кўриниб турганди, улар дуранг учун келган. Ўйиндан кейин дурангдан хурсанд ҳам бўлишди.    

— Рақиб жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?

Дониёр Абдуманнопов: — Бу жамоани кўриб чиққандик. Бўйдор ҳимоячилари бор. Қарши ҳужумларда ҳам яхши ўйнашга ҳаракат қилдик. Биз ўйлагандек бўлди.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:06, 23.10.2025. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик