Бугун 30 сентябрь, 2024 йил, душанба.

      • 29.09.2024 00:00
      • Осасуна
      • 4:2
      • Барселона
      • 29.09.2024 17:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Жирона
      • 29.09.2024 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Севилья
      • 29.09.2024 21:30
      • Бетис
      • 1:0
      • Эспаньол
      • 30.09.2024 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 01.10.2024 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • «A» Серия
      • 29.09.2024 15:30
      • Торино
      • 2:3
      • Лацио
      • 29.09.2024 18:00
      • Рома
      • 2:1
      • Венеция
      • 29.09.2024 18:00
      • Комо
      • 3:2
      • Верона
      • 29.09.2024 21:00
      • Эмполи
      • 0:0
      • Фиорентина
      • 29.09.2024 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Монца
      • 30.09.2024 23:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
  • Футзал. Жаҳон чемпионати
      • 29.09.2024 17:30
      • Бразилия
      • 3:1
      • Марокаш
      • 29.09.2024 20:00
      • Украина
      • 9:4
      • Венесуэла
      • 30.09.2024 17:30
      • Франция
      • -:-
      • Парагвай
      • 30.09.2024 20:00
      • Қозоғистон
      • -:-
      • Аргентина
      • 29.09.2024 18:00
      • Ипсвич
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 29.09.2024 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • 0:3
      • Тоттенхэм
      • 01.10.2024 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Саутгемптон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 8 21
2 Реал Мадрид 8 18
3 Атлетико 8 16
4 Атлетик Бильбао 8 14
5 Мальорка 8 14
6 Вильярреал 7 14
7 Осасуна 8 14
8 Бетис 8 12
9 Райо Вальекано 8 10
10 Сельта 8 10
11 Алавес 8 10
12 Жирона 8 9
13 Севилья 8 9
14 Реал Сосьедад 8 8
15 Хетафе 8 7
16 Леганес 8 7
17 Эспаньол 8 7
18 Валенсия 8 5
19 Вальядолид 8 5
20 Лас-Пальмас 7 3

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Вальядолид 1-2 Мальорка
8-тур Хетафе 2-0 Алавес
8-тур Райо Вальекано 1-1 Леганес
8-тур Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
8-тур Осасуна 4-2 Барселона
8-тур Сельта 1-1 Жирона
8-тур Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
8-тур Бетис 1-0 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4809 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Келишилган ўйинларга ПФЛ барҳам бера олади, клублар эмас!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Куни кеча ПФЛда иккинчи босқич ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ПФЛ раҳбари Фарҳод Магомедов бир қатор масалалар юзасидан клуб раҳбарларига нутқ сўзлади. Жумладан келишилган ўйинлар тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, Фарҳод Абдуалиевич ҳақ. Боиси биринчи лиганинг бир нечта турларида шундай келишилган ўйинлар бўлганлиги тўғрисида кўпчиликда шубҳа пайдо бўлди.

Хусусан «Шарқ» минтақасининг биринчи босқич, иккинчи даврасининг сўнгги туридан ўрин олган «НБУ-Осиё» – «Истиқлол» (2:3), «Оқтепа» – «Янгиер» (0:1) баҳсларидаги қайд этилган натижалар ишқибозлар орасида шубҳа келтириб чиқарди. Бу билан клубларни айбдорга чиқариб қўйишдан йироқмиз. Лекин мазкур учрашувларда қайд этилган голларнинг дақиқаларига эътибор қаратган ҳар қандай мухлис ҳам бироз шубҳага бориши турган гап. Чунки ушбу ўйинлардан олдин мезбон жамоаларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори эди. Аммо улар бу учрашувларда мағлубиятга учраса ҳам иккинчи босқичга чиқиши аниқ эди. «Янгиер» ва «Истиқлол»га эса уч очко сув ва ҳаводек зарур эди.

Дастлаб, «НБУ-Осиё» – «Истиқлол» баҳсига тўхталсак. Бу ўйинда «банкирлар» сўзсиз фаворит эди. Боиси Мухтор Қурбонов жамоаси ўз майдонида рақибига очко улашадиганлардан эмас. Аммо «НБУ-Осиё» мазкур ўйиннинг биринчи бўлимида иккита тўп фарқи билан олдинга ўтиб олган бўлсада, якунда бирибир мағлубиятга учради. Сабаби лига дебютанти «Истиқлол» иккинчи бўлимда ҳаммасини ўзгартириб юборди. Бу жамоа 7 дақиқа мобайнида «НБУ-Осиё» дарвозасига 3та тўп киритишга эришди!!! Эътибор беринг, учта голдан иккитаси пенальтидан киритилган!!! Ҳар иккисини ҳам жамоа сардори Нодир Қўзибоев аниқ амалга оширган!!! Шу тариқа ўйинда «Истиқлол» ғалабани илиб кетди. Эътиборлиси ушбу ғалаба унинг кейинги босқичга чиқишига етарли бўлмади!

22-турда бўлиб ўтган яна бир муҳим ва шубҳали ўйин, «Оқтепа» - «Янгиер»баҳсига эътибор қаратамиз. Мазкур ўйин турнинг энг кеч вақтда ўтказилган учрашуви бўлди. Чунки бошқа жамоалар ўйинни 17:30 ва 18:00да бошлашган бўлса, «Оқтепа» – «Янгиер» баҳси негадир, 18:15да старт олди. Қайсидир маънода бунда ҳам бир эътиборга молик жиҳат бор, албатта!!!

Ушбу ўйинда ҳам мезбон жамоа, яъни  «Оқтепа» фаворит эди. Ҳақиқатдан ҳам, тан олиш керак, Тошкент жамоаси бугунги кунда ҳар томонлама «Янгиер»дан кучли!!! Тошкентга 14та футболчиси  билан ташриф буюрган «Янгиер»да молиявий муаммолар юзага келган. Шу боис жамоани бир нечта етакчи ўйинчилар тарк этиб улгуришган. Шунинг учун ҳам «Янгиер» Тошкентда тоза футбол намойиш этиб, «Оқтепа»ни ютиб кетиши жуда қийин эди. Аммо Хайрулла Абдиев жамоаси таҳминларни йўққа чиқарди ва Тошкентдан уч очко билан қайтишга муваффақ бўлди!!! Бунга албатта қойил қолдик!!! Лекин учрашувдан олдин қилинган таҳминларни йўққа чиқарган «Янгиер» ушбу ғалабаси билан кўпчиликда шубҳа келтириб чиқарди!!!

Тўғри бу футбол. Унда кутилмаган натижалар ва ходасилар бўлиб туради. Бироқ ўйин давомида тўлиқ устунликка эришган «Оқтепа»ни ўз дарвозасидан 90+1- дақиқада тўп ўтказиб, якунда мағлубиятга учрашини қандай тушуниш мумкин?!

Қуйида мазкур учрашувларнинг қайдномаларига эътибор беринг-да.

«Шарқ» минтақаси
22-тур. 9 июль (сешанба)

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Истиқлол» (Тошкент) – 2:3 (2:0).
Тошкент. 321 томошабин.
Ҳакамлар: О. Туйчибоев (Тошкент), Р. Ғопуров (Наманган), Б. Рўзиматов (Андижон), В. Нажафалиев.
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Голлар: Т. Энукидзе (33), К. Петров (39) – Н. Қўзибоев (53, 60, иккаласи ҳам - пенальти), Н. Одилов (55).
Огоҳлантиришлар: Д. Валижонов (52), Э. Фозилов (70), В. Магерамов (85) – Н. Қўзибоев (47).

«Оқтепа» (Тошкент) – «Янгиер» (Янгиер) – 0:1 (0:1).
Тошкент. 91 томошабин.
Ҳакамлар: А. Рубаков (Тошкент), Ф. Ҳасанов (Наманган), А. Ўринов (Фарғона), Д. Каримов.
Назоратчи: Р. Саидов (Тошкент).
Гол: А. Турсунқулов (90+3).
Огоҳлантиришлар: В. Любинский (39), В. Карпенко (90) – Д. Алиқулов (25), Ш. Камолов (35).
Четлатишлар: И. Юлдашев (90+3) – Н. Давлатов (90+1).

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Фарҳод Магомедов биринчи лигадаги келишилган ўйинларга чек қўйилишини анжуманда аълоҳида такидлаб ўтди. Лекин мухлисларда шубҳа келтириб чиқарётган ўйинларга ПФЛнинг ўзи қаттиққўллик кўрсатмаётгани кўпчилик қатори бизни ҳам очиғи хайрон қолдирмоқда. Чунки 22-турда юқоридаги ўйинлар қўп нарсани ҳал қиларди. Жумаладан 8-ўринни қайси жамоа эгаллаши ва кейинги босқичга ё «Янгиер» ёки «Истиқлол» чиқишини аниқлаб берарди. Наҳотки, ПФЛ шу ўйинлар кўп нарсани ҳал қилишини олдиндан билмаган бўлса?!

Келишилган ўйинларга барҳам бериш учун, ҳеч бўлмаса, юқоридаги икки ўйинни бир вақтда бошлаб, ҳар иккисига ҳам ўз комиссарини жўнатса бўлар эдику! Шунда табиийки, одамлар орасида юзага келган шубҳа ва гумонларга ҳеч қандай ўрин қолмас эди.

Дарвоқе, бу билан «Истиқлол» ва «Янгиер»ни келишилган ўйинда ғалабага эришди дейиш фикридан йироқмиз.Уларнинг ғалабасига шунчаки, қойил қолганимизни аълоҳида айтиб ўтишимиз керак.

Шунингдек «Шарқ» минтақасида кечган яна бир ўйин ҳам мухлисларда турли хил миш-миш ва шубҳаларни келтириб чиқарди. Яъни 14-турда рўбарў келган «Хотира-79» – «Оқтепа» – (1:0) баҳсида киритилган ягона гол 90+7-дақиқада содир бўлди!!! Ушбу гол билан «Хотира-79» ғалабага эришган бўлса, «Оқтепа» аламли тарзда мағлубиятга учради.

14-тур. 5 июнь (чоршанба)
«Хотира-79» – «Оқтепа» – 1:0 (0:0).
Уйчи. 1211 томошабин.
Ҳакамлар: А.Мўминов (Тошкент), О.Юсупов (Андижон), А.Жўрахонов (Андижон).
Назоратчи: И.Рахимов (Андижон).
Гол: Ғолиббек Каримов, 90+7.
Огоҳлантиришлар: Фарҳод Шокиров, 34. Миржалол Абдуллаев, 38. Дилшод Назиров, 61. – Дониёр Усмонов, 33.

Шу ўринда КЕЛИШИЛГАН ЎЙИНЛАРГА АВВАЛО ПФЛ БАРҲАМ БЕРА ОЛАДИ, КЛУБЛАР ЭМАС! Шундай эмасми?

Хулоса эса ўзингиздан.

Манба: www.burgutlar.com
Киритилди: 14:40, 16.07.2013. Ўқилди: 4627 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 4
2 Барселона Рафинья 3
3 Вильярреал Айосе Перес 2
4 Леганес Хуан Крус 2
5 Валенсия Уго Дуро 2
6 Сельта Оскар Мингеса 2
7 Атлетико Маркос Льоренте 2
8 Вильярреал Арно Данджума 2
9 Лас-Пальмас Сандро Рамирес 2
10 Барселона Даниэль Ольмо 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.