Италия А сериясининг 8-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Наполи» ўз майдонида «Интер»ни 3:1 ҳисобида енгди. Беллашув Неаполдаги «Диего Армандо Марадона» стадионида бўлиб ўтди. Учрашувга Маурицио Мариани бош ҳакамлик қилди.
Ҳисоб 33-дақиқада очилди — Кевин Де Брёйне пенальтини аниқ амалга ошириб, неаполликларни олдинга олиб чиқди. 54-дақиқада Скотт Мактоминей ҳисобни 2:0га етказди. 59-дақиқада Ҳоқон Чалҳаноғлу пенальтидан битта жавоб тўпини киритди. Бироқ орқадан 66-дақиқада Франк Замбо Ангисса учинчи голни урди ва «Наполи»нинг ғалабасини мустаҳкамлади.
Бу ғалабадан сўнг «Наполи» 18 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринга чиқди. «Интер» эса 15 очко билан учинчи поғонада қолди.
Келаси турда «партенопейлар» 28 октябрь куни меҳмон сифатида «Лечче» билан тўқнаш келади, «нерадзуррилар» эса 29 октябрь куни ўз майдонида «Фиорентина»ни қабул қилади.
Италия — А Серия. 8-тур
25 октябрь 2025 йил, шанба. 21:00 (Тошкент вақти)
Неаполь, «Диего Армандо Марадона» стадиони
«Наполи» (Неаполь) — «Интер» (Милан) — 3:1
Голлар: 1:0 — Де Брёйне (33', пенальти), 2:0 — Мактоминей (54'), 2:1 — Чалҳаноғлу (59', пенальти), 3:1 — Ангисса (66')
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).