«Атлетико» яна бир бор Санти Касорлани ҳарид қилишга уриниб кўради
Мадриднинг "Атлетико" клуби раҳбарияти Англиянинг "Арсенал" жамоаси билан яримҳимоячи Санти Касорлани ҳарид қилиш масаласида музокараларни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатган.
Испанлар ушбу футболчини "тўпчилар" сафига қўшилмасидан олдин ҳам ҳарид қилишга уриниб кўрганди. Аммо ўшанда инглизлар "Малага"га улардан кўра яхшироқ таклиф билан чиққандилар.
"Атлетико" бош директори Мигель Анхель Хиль Марин 28 ёшли футболчини олиб кетиш учун аллақачон Лондонга ташриф буюрган.
Трансфер бозорида Касорланинг нархи 30 миллион еврога баҳоланади.
Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 21:17, 17.07.2013. Ўқилди: 2830 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар