Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фикайо Томори: «Милан» - бу жонажон уйим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ишончли ўйинлари билан «Милан» мухлислари меҳрини қозонишга улгурган анг­лиялик марказий ҳимоячи Фикайо Томори жорий мавсумга катта умид боғламоқда. Тўғри, қарийб 4 йилдан буён «россонерлар» шарафини ҳимоя қилиб келаётган 27 ёшли футболчи SportMediaset журналистлари билан суҳбатда бу сафар жамоанинг скудетто ютишига ишончи комил эмаслигини яширмади.

— Жорий мавсум «Милан» либосида янада иштиёқ билан тўп суряпсиз. Ўйинингиздаги ўзгаришларнинг асл моҳиятини тушунтириб бера оласизми?

— Менимча, бу йил барчамизнинг ўйинимизда ривожланиш кузатилмоқда. Бунга сабаб сифатида ўтган мавсумдаги муваффақиятсизликлардан тўғри хулоса чиқарилганини айтишим мумкин. Шунингдек, таркибга янги футболчилар қўшилишгани ва янги мураббий келгани ортидан руҳиятимизда ўзгача иштиёқ туғилди. Мана, чемпионатни ёмон бошламадик. Буёғига нафақат индивидуал жиҳатдан, балки яхлит жамоа сифатида ҳам суръатни ошириб боришимиз керак. Ўз ўйинимга ортиқча тўхталишни истамайман. Шунчаки, майдонда мураббий талабларини бекаму-кўст бажаришга зўр бер­япман.

— 2022 йили скудеттони қўлга киритган «Милан» таркибига қарасак, жамоада қолган кам сонли футболчилардан бирисиз. Айтингчи, ҳозирги таркибда ҳам чемпионликка етадиган салоҳиятни кўряпсизми?

— Очиғи, жорий мавсум скудеттони қўлга киритишимизга ишончим комил эмас. Қолаверса, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. «Милан» қайтадан шакллантирилмоқда ва бундай ҳолатда барқарор ўйинни йўлга қўйиш учун бироз вақт кетади. Асосийси, ҳар бир ўйин ҳақида алоҳида ўйлайдиган, кучли менталитетга эга яхши жамоа тузилаётгани кўриниб турибди. Дейлик, Максимилиано Аллегри футболчиларга фақат бўлажак ўйин ҳақида бош қотиришни, қолган масалаларни вақти келганида муҳокама қилишимизни уқтирмоқда. Ҳа, ҳозирда турнир жадвалига қарасак, истиқболимиз чакки эмасдек. Кўрамиз, мавсум якунига қадар қўлимиздан нималар келаркин...?

— Дейлик, «Милан» якунда скудеттони қўлга киритса, ғалабани қандай нишонлайсиз, бу ҳақда ўйлаб кўрдингизми?

— Йўқ. Бордию, бирор алоҳида иш қилишим талаб этилса, эҳтимол, сочимни сариқ рангга бўярман...

— Хабарларга қараганда, амалдаги шартномангиз муддатини узайтириш бў­йича музокара олиб бораётган экансиз...

— «Россонерлар» либосини кийганимдан буён бир гапни кўп бора такрорлаб келяпман: «Милан» ажойиб клуб ва раҳбарият хайрлашиш вақти келганини айтмагунича ҳеч қаерга кетмайман. Бу — жонажон уйим. Келишув муддатини узайтириш масаласида эса ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ. Агарда раҳбарият шартномани янгилаш юзасидан алоқага чиқса, ўйлаб кўришга тайёрман.

— Кийиниш хонасида жамоадошларингиз билан қайси тилда гаплашасиз?

— Инглиз, француз, итальян, испан тилларида... Умуман, клубдошлар билан мулоқотга киришиш борасида қандайдир муаммо йўқ. Майдонда эса ҳар доим умумий — футбол тилида гаплашамиз.

— Сизнингча, Лука Модрич «Милан»да Ибрагимовичнинг 2022 йилги муваффақиятини такрорлай оладими?

— Бемалол. Зеро, ҳар иккиси катта тажрибага эга буюк ижрочи. Тўғри, Златан нисбатан талабчанроқ ва жамоани илҳомлантириш бўйича ҳақиқий руҳшунос эди. Модрич эса қандай ўйнаш, шуғулланиш ва учрашувларга тайёргарлик кўриш борасида маслаҳат бермайди. Шунчаки, унинг ўзи — чин ўрнак. Яна бир томони, Ибрагимович етакчилигида чемпионликка эришганимизда, жамоа нисбатан ёшроқ эди. Бугун эса таркибда 5-6 нафар асосий футболчи бор, Модрич ҳам шулар қаторида, албатта.

— Келаси йилги мундиалда Англия термаси билан бош совринни қўлга кирита олишингизга ишонасизми?

— Албатта. Миллий жамоа бош мураббийи Томас Тухель билан бир неча бор гаплашдим ва мендан нималарни талаб қилишини яхши тушунаман. Табиийки, миллий жамоадан чақирув олиш учун аввало, «Милан»да ўзимни кўрсатишим зарур. Умид қиламанки, амалда шундай бўлади. Жаҳон чемпионатида зафар қучиш — ҳамма қатори мен учун ҳам ҳақиқий орзу.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:58, 24.11.2025. Ўқилди: 717 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик