Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Мухадов: «Андижон» охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Интервьюлар
A A A

ОЧЛ-2. «Андижон» - «Аркадаг» баҳси олдидан бугун “Бобур арена”да ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Равшан Мухадов ва футболчи Иброҳим Маммедов иштирок этишди.

Равшан Мухадов: - Менга Ўзбекистон бегона эмас. Бу юртга яна келганимдан хурсандман. Мен ўз вақтида «Пахтакор» жамоасида мамлакатингизни таниқли мутахассислари - Игор Шквирин, Азамат Абдураимов, Андрей Пятниский каби футболчилар билан бир жамоада тўп сурганман. Эртанги ўйинга келадиган бўлсак, «Андижон»га ҳам, бизга ҳам ғалаба зарур. Кейинги босқичга чиқиш учун барчада имконият бор ва бундан фойдаланиш учун албатта эртанги учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Шунга яраша тайёргарлик кўриб келдик.

Иброҳим Маммедов: - Барчага салом. «Андижон»ни қанақа жамоалигини биламиз, бу борада ўрганганмиз. Эртанги учрашувда мураббийимиз кўрсатмасига асосланиб майдонга чиқамиз ва бизга берилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Андижонга хуш келибсиз. Рақамлар шуни кўрсатяптики, жамоа Туркманистон чемпионатида жуда яхши ўйнаяпти. Эртанги учрашувда жамоангиз ҳужумкор ўйин кўрсатадими ёки бошқачами?

Равшан Мухадов: - Бундай саволни менга араблар ҳам беришганди (кулади). Рақиб мураббийи сизга шундай савол беришни айтдими (кулади). Ҳеч қачон ҳеч қайси мураббий олдиндан тактика ҳақида очиқ гапирмайди. Сиз мендан хафа бўлманг. Лекин биз эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳужумкор футбол кўрсатамиз. Хафа бўлиш йўқ (кулади).

- «Аркадаг» клуби ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган жамоага қарши ўйнайди. Шуни ҳисобга олганда, алоҳида тайёргарлик кўрилдими? Эртага яна 0:0 бўлишидан чўчимаяпсизми?

Равшан Мухадов: - 0:0 бўлган ўйинда ҳимоячилар ғалаба қозонган дейиш мумкин. Яъни, гол ўтказмаган жамоани ютди деса бўлади. Ҳимояда яхшироқ ўйнаган бўлади. Эртага ғалаба керак, ҳаракат қиламиз. Ҳар қандай жамоа гол уриш учун ўйнайди. Биз вазиятларимиздан фойдалана олмаганимиз учун гол уролмаганмиз. Эртага буни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. «Андижон» чемпионатни охирги турида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади.

- Жамоа таркибида муаммолар йўқми? Жароҳат олганларчи?

Равшан Мухадов: - Бир-иккита футболчи жароҳат сабабли майдонга туша олмайди.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:01, 25.11.2025. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик