Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 09.01.2026 00:45
      • Милан
      • 1:1
      • Женоа
      • 10.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.01.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Болонья
      • 10.01.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Сассуоло
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Лацио
      • 09.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 0:0
      • Ливерпуль
      • 09.01.2026 19:00
      • Қирғизистон
      • 1:2
      • Вьетнам
      • 09.01.2026 21:30
      • Иордания
      • 3:2
      • Саудия Арабистони
      • 10.01.2026 16:30
      • БАА
      • 0:3
      • Япония
      • 10.01.2026 16:30
      • Ливан
      • 2:4
      • Жанубий Корея
      • 10.01.2026 19:00
      •   Эрон
      • 0:0
      • Ўзбекистон
      • 10.01.2026 21:30
      • Сурия
      • -:-
      • Қатар
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • -:-
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • -:-
      • Ироқ
      • 10.01.2026 01:00
      • Хетафе
      • 1:2
      • Реал Сосьедад
      • 10.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Бетис
      • 10.01.2026 20:15
      • Вильярреал
      • -:-
      • Алавес
      • 10.01.2026 22:30
      • Жирона
      • -:-
      • Осасуна
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Эспаньол

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [3898]

"Челси" "Барселона"га даҳшатли сумма таклиф қилиши мумкин [3561]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [3508]

Сульшернинг "МЮ"да оладиган маоши бўйича маълумотлар чиқди [2450]

"Барселона" АПЛнинг энг тезкор ҳимоячисини нишонга олди [2386]

Файзуллаев гол урган ўйинда "Башакшеҳир" дуранг ўйнади [2344]

Тер Штеген "Барса"дан кетишга қарор қилди. Унинг янги жамоаси номи маълум [2264]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2212]

Ўзбекистон МТЖнинг яқин ўтмишдаги таниқли футболчиси «Бунёдкор»да иш бошлади [2062]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [1731]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 21 49
2 Манчестер Сити 21 43
3 Астон Вилла 21 43
4 Ливерпуль 21 35
5 Брентфорд 21 33
6 Ньюкасл 21 32
7 Ман. Юнайтед 21 32
8 Челси 21 31
9 Фулхэм 21 31
10 Сандерленд 21 30
11 Брайтон 21 29
12 Эвертон 21 29
13 Кристал Пэлас 21 28
14 Тоттенхэм 21 27
15 Борнмут 21 26
16 Лидс 21 22
17 Ноттингем Форест 21 21
18 Вест Хэм 21 14
19 Бёрнли 21 13
20 Вулверхэмптон 21 7

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
21-тур Борнмут 3-2 Тоттенхэм
21-тур Брентфорд 3-0 Сандерленд
21-тур Кристал Пэлас 0-0 Астон Вилла
21-тур Эвертон 1-1 Вулверхэмптон
21-тур Фулхэм 2-1 Челси
21-тур Манчестер Сити 1-1 Брайтон
21-тур Бёрнли 2-2 Ман. Юнайтед
21-тур Ньюкасл 4-3 Лидс
21-тур Арсенал 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
20/01 01:00 Брайтон - Борнмут

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рафаэл Леау: "Футбол - мен орзу қилгандай яшаш қувончини беради"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугунги кунда футбол оламидаги энг ёрқин ва кўзга ташланган ҳужумчилардан бири Рафаэл Леау нафақат спорт, балки санъат ҳамда шахсий ривожланиш бўйича ҳам кўпчиликнинг диққат эътиборида. Масалан, ўтган йили у «WAY45» исми остида реп йўналишида ижро этилган «Smile» номли аудиоальбомини мухлисларга тортиқ қилди. Қолаверса, Леау майдондаги ўзига хос тезлиги, ички дунёсидаги енгилмаслик ва теран ҳиссиётлари билан ҳам барчани ўзига қарата олади. Хуллас, «Милан» форвардининг қуйидаги интервьюси орқали уни ўзингиз учун қайтадан кашф қилсангиз ажаб эмас.

— Рафа, биламизки сиз болаликда катта қийинчиликларни бошдан кечиргансиз. Келинг, суҳбатимизни шу ҳақидаги хотираларингиз билан бошласак...

— Бу жуда қийин даврлар эди. Оиламиз катта бўлгани боис ота-онам тинимсиз ишлар, лекин рўзғоримизни бут қилишга қийналишарди. Мен кўпинча оқшомлари кўчага чиқиб, Carrefour супермаркетининг автотураргоҳида дўстларим билан суҳбатлашиб, ҳазиллашиб ўтиришни яхши кўрардим. Ҳаётимиз оддий, ота-онам эрта-кеч ишдалиги учун дўстлар билан вақт ўтказиш шунчаки кундалик турмушимнинг ажралмас қисми эди. Ҳа, биз бой эмасдик, лекин нимаики топсак бир-биримизга илинардик. Агар уйимизда озиқ-овқат тугаб қолган бўлса, кўчага чиқишнинг ўзи кифоя қиларди. Чунки, албатта кимдир бизга ёрдам беришини билардик. Футбол? Албатта болалар билан тўп тепишни ёқтирардим. Лекин ўша пайтда миллионлар ўйини билан мунтазам шуғулланиш менинг устувор вазифам эмасди.

— Хўш, айтингчи болаликдаги оғир давр кейинчалик футбол карьерангизга қандай таъсир қилди?

— Очиғини айтсам, мен Лиссабоннинг аксарият одамлари жиддий муаммоларга дуч келадиган жуда нотинч ҳудудда катта бўлганман. Лекин шунга қарамай, улар орасида яшаганман ва ҳар доим ҳаётимдан ижобий энергия топишга ҳаракат қилганман. Эҳтимол, айнан шу тажриба туфайли ҳаётда сабр, меҳнат ҳамда интилиш орқали ҳамма нарсага эришиш мумкинлигини англагандирман.

— Футбол билан мунтазам равишда шуғуланишни бошлаганингиздан кейин оилангиздагилар сизни қай даражада қўллаб-қувватлашган?

— Ўша Лиссабон кўчаларида тўп тепиб юрган болакайдан бугунга даражага эришгунимга қадар оилам ҳаётимнинг асосий пойдевори бўлиб келган ва доимо шундай бўлиб қолади. Улар мени ҳеч қачон ёлғизлатиб қўйишмаган ҳамда имкон борича қўллаб-қувватлаб келишган. Тўғриси, ота-онам уйимиздаги қийинчилик болаларининг қизиқиш ва интилишларига тўғаноқ бўлишига мутлақо йўл қўйишмаган. Аксинча, келажакда ўзимиз севган машғулот билан шуғулланиб, мукаммал даражага кўтарилишимиз учун ҳар томонлама ёрдам қўлини чўзишган. Бунинг учун улардан ниҳоятда миннатдорман.

— Айтингчи, келажак ҳаётингизни футбол орқали қуришни режалаштиргач, миллионлар ўйинида ўз ўрнингизни топиш учун ужуда кўп нарсалардан воз кечишингиз кераклигини ҳис қилганмисиз?

— Ҳа албатта, лекин менимча, ҳар қандай соҳада муваффақиятга эришиш учун нималардандир воз кечишга тўғри келса керак. Зеро, бундан бошқа йўл ҳам, чора ҳам йўқ. Қолаверса, ота-онам менга буюк мақсадлар йўлида маълум даражада қурбонликлар қилиш кераклигини ўргатиб келишган.

— Муваффақиятга эришиш йўлингиз кўпроқ иродага боғлиқми ёки истеъдодга?

— Албатта биринчи ўринда истеъдодни айтган бўлардим, лекин футболда фақатгина иқтидорнинг ўзи билангина иш битмайди. Айниқса, спортда муваффақиятга эришиш учун кўплаб қурбонлик ва йўқотишларга тик боққан ҳолда меҳнат қилишдан тўхтамаслик лозим. Бунда муайян даражага эришиш учун жуда ва жуда қаттиқ — метин ирода талаб қилинади.

— Сиз билан бирга ўйнаган энг буюк футболчилар исмини айта оласизми?

— Улар иккита: Златан Ибрагимович ва Криштиану Роналду.

— «Милан» футболкасини кийиш сиз учун нимани анг­латади?

— Очиғини айтаман, бу жамоа сафига қўшилгунимга қадар ҳам «россонери» мухлиси бўлганман. Чунки «Милан» дунёдаги энг буюк клублардан бири, ҳамда ушбу либосни кийиш ҳамиша орзуим эди.

— «Милан» сафида Скудетто ва Италия Суперкубогини қўлга киритган футболчи сифатида айтингчи, Сиз учун ҳақиқий чемпион бўлиш нимани англатади?

— Тўғри, футболчилик фаолиятим давомида турли даражадаги унвонларга эга чиқдим, лекин ўзимни чемпионлардек тутишни сира ёқтирмайман. Чунки фаолиятимнинг энг юқори чўққиси ҳали олдинда эканлигидан умид қилиб, ортиқча ҳаволаниб кетмасликка интиламан. Биламан, жамоадаги ёш йигитлар ўзларича мендан ўрнак олишга интилишади. Аммо унутмаслик керакки эндигина 26га кирдим. Очиғини айтаман, агар клуб тарбияланувчиларидан бири олдимга келиб мендан ниманидир ўрганмоқчи эканлигини айтса, бошқа кимларнингдир чемпион деб чақиришларидан кўра завқлироқ туюлади.

— Рафаэл Леаунинг одатий куни қандай ўтади?

— Кундалик турмуш тарзимда ҳеч қандай мураккаб нарсанинг ўзи йўқ. Ҳаммаси оддий — эрта уйғониш, тўғри овқатланиш, машғулотларга бориш ҳамда вақтида ухлаш. Менимча спорт формамни юқори даражада ушлаб туриш учун энг тўғри йўл шу. Ортиқча дабдаба ва шовқин-суронга унчалик ҳам ҳушим йўқ. Ҳаётим шусиз ҳам мазмунли ўтмоқда. Айниқса, футбол — мен доимо орзу қилгандай яшаш қувончини беради.

— Мусиқага бўлган муҳаббатингиз қаердан пайдо бўлган?

— Оиламизда мусиқага бўлган ошнолик ўзгача эди. Эҳтимол бу амаким бастакор бўлганлиги туфайлидир, яна билмадим. Хуллас, мен ҳам отамнинг укаси каби 19 ёшимдан мусиқа чалиш билан жиддий шуғуллана бошлаганман. Айтиш керак, Португалияда ўйнаб юрган пайтим уйга яқин эдим, барча дўстларим ёнимда, мутлақо зерикиш бўлмасди. Аммо «Лилл»га кўчиб ўтгач, тўсатдан ёлғиз қолиб кетдим ва мусиқа менинг чинакам ҳамроҳимга айланди.

— Ўйиндан олдин қандай қўшиқларни тинглайсиз?

— Ҳар хил. Бу борада муайян жанр ёки танлов йўқ. Кайфиятимга қараб исталган қўшиқ ёки мусиқани эшитиб кетавераман. Хуллас, ҳамма нарсадан энергия қидиришга одатланганман.

— Футболчилик фаолиятингизни неча ёшда якунламоқчисиз?

— Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин, лекин иложи борича узоқроқ ўйнашни хоҳлайман. Бутсаларимни михга илгач эса оилам билан имкон қадар кўпроқ бирга бўлишни ва тинч ҳаёт кечиришни истайман.

— Ўтган йили эгизак фарзандларнинг отаси бўлдингиз. Айтингчи, бу қандай туйғу экан?

— Аралаш туйғулар, лекин барчаси ёқимли. Мен ҳаётимнинг энг яхши даврида ота бўлганимдан хурсандман. Болаларим эса кўпроқ ишлаш ҳамда вақтимни янада мукаммал қадрлаш учун асос бўлмоқда.

Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:54, 25.11.2025. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 20
2 Брентфорд Игор Тиаго 16
3 Борнмут Антуан Семеньо 10
4 Лидс Доминик Калверт-Льюин 9
5 Ливерпуль Юго Экитике 8
6 Ньюкасл Бруно Гимараэс 8
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
8 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 8
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 7
10 Астон Вилла Морган Роджерс 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.