«Бухоро» жамоаси футболчилари кеча узларининг иккинчи ўртоқлик учрашувларини хам зтказиб олишди. «Сўғдиёна» билан кечган учрашувда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
Кечаги уйинда «Бухоро»нинг таркиби куйидагича куриниш олди:
«Бухоро»: Ботир Носиров, Наоя Шибамура, Девид Ония, Бобур Акбаров, Отабек Нарзуллаев, Алексей Николаев, Илья Ильин, Отабек Валижонов, Алишер Санаев, Баҳодир Пардаев, Воҳид Шодиев.
Захирадан тушганлар: Мақсуд Шабанов, Евгений Кочнев, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Азизов, Меҳрож Ғуломов, Азамат Шарипов, Асқар Муҳиддинов, Алишер Маҳмудов, Владимир Киликевич, Сардор Қобулжонов, Нодир Жўраев.
Голлар: Б. Пардаев, А. Азизов, Н. Жўраев.
Куриб турганингиздек,жамоада туртта янги футболчи пайдо булган. Булар, Баходир Пардаев («Бунёдкор»), Владимир Киликевич( «Динамо»), Бобур Акбаров(«Гулистон») ва Илья Ильин(«Қизилқум»).
Ильин учун кечаги учрашув иккинчиси булган булса, қолганлар учун кечаги ўйин дастлабкиси булди. Таъкидлаш жоиз-ки, Пардаевнинг дебюти анча омадли бошланди. У гол киритишни уддалади.
Бу футболчилар билан шартнома имзолангани йўқ. Жамоани расман тарк этган футболчи бу факат Георги Квесиешвили. Қолган барча футболчилар жамоа билан бирга.
Эртага жамоа учинчи ўртоқлик учрашувини Тошкентнинг «Бунёдкор» клубига қарши ўтказишади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).