Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба.

      • 20.04.2025 00:00
      • Лас-Пальмас
      • 1:0
      • Атлетико
      • 20.04.2025 17:00
      • Вальядолид
      • 2:3
      • Осасуна
      • 20.04.2025 19:15
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Реал Сосьедад
      • 20.04.2025 21:30
      • Севилья
      • 1:1
      • Алавес
      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
  • Бундеслига
      • 20.04.2025 14:23
      • Ҳанновер-96
      • 0:0
      • Штутгарт
  • Суперлига
      • 20.04.2025 17:45
      • Андижон
      • 1:2
      • Динамо
      • 20.04.2025 18:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Сўғдиёна
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 20.04.2025 18:00
      • Эмполи
      • 2:2
      • Венеция
      • 20.04.2025 21:00
      • Болонья
      • 1:0
      • Интер
      • 20.04.2025 23:45
      • Милан
      • 0:1
      • Аталанта
      • 21.04.2025 21:00
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 20.04.2025 18:00
      • Фулхэм
      • 1:2
      • Челси
      • 20.04.2025 18:00
      • Ман. Юнайтед
      • 0:1
      • Вулверхэмптон
      • 20.04.2025 18:00
      • Ипсвич
      • 0:4
      • Арсенал
      • 20.04.2025 20:30
      • Лестер
      • 0:1
      • Ливерпуль
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 20.04.2025 20:00
      • Ўзбекистон
      • 2:0
      • Саудия Арабистони

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 32 73
2 Реал Мадрид 32 69
3 Атлетико 32 63
4 Атлетик Бильбао 32 57
5 Вильярреал 31 52
6 Бетис 31 48
7 Мальорка 32 44
8 Сельта 32 43
9 Реал Сосьедад 32 42
10 Райо Вальекано 32 41
11 Осасуна 32 41
12 Хетафе 32 39
13 Эспаньол 31 38
14 Валенсия 32 38
15 Севилья 32 37
16 Жирона 31 34
17 Лас-Пальмас 32 32
18 Алавес 32 31
19 Леганес 32 29
20 Вальядолид 32 16

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Эспаньол 1-0 Хетафе
32-тур Райо Вальекано 1-1 Валенсия
32-тур Барселона 4-3 Сельта
32-тур Мальорка 0-0 Леганес
32-тур Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
32-тур Вальядолид 2-3 Осасуна
32-тур Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
32-тур Севилья 1-1 Алавес
32-тур Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

27/04 19:15 Вильярреал - Эспаньол

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21611 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      22:30 Новости футбола.
      22:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      23:35 Новости футбола.
      23:40 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      14:10 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      15:00 "География спорта". Кольский полуостров.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл.
      18:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      19:00 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      21:20 Д/с "Век нашего спорта".
      21:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      22:15 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:50 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      01:30 "География спорта". Кольский полуостров.
      02:00 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:35 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      04:45 "Парусный спорт".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости.
      12:05 "Лица страны". Эдуард Трояновский.
      12:25 "География спорта". Ростов-на-Дону.
      12:55 "География спорта". Саранск.
      13:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      20:55 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC Fight Night в Омахе, США. Дакота Кокрейн против Маркуса Эдвардса.
      22:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Парма" - "Ювентус". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Фестиваль экстремальных видов спорта "Прорыв" в Москве.
      03:55 Д/ф "Энди Маррей".
      04:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 1 в Кэцяо, Китай. Женщины. Болдеринг. Финал.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов «Бунёдкор»дан кетиши керак!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Футбол шарҳи» кўрсатувида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов 2012 йил июнда М.Қосимов терма жамоа рулига тайинлангач, ораларида суҳбат бўлиб ўтгани, футболимизда жуда кўплаб иқтидорли ёшлар етишиб келаётгани ва бош мураббий олдига ўша ёшларга эътибор қаратиб миллий терма жамоа сафига қабул қилиш вазифаси қўйилганини айтиб ўтдилар.

Гарчи Мираброр Зуфарович оғзидан "Миржалол Қосимов олдига ЖЧ-2014га чиқиш вазифаси қўйилмаган эди", деган жумла янграмаган эса-да, бунга бирор шаъма қилинмаган бўлса ҳам, кўрсатув бошловчиси нималаргадир асосланиб, "Чиндан ҳам, кўриб турганингиздек Миржалол Қосимов олдига ЖЧ-2014 га чиқиш вазифаси қўйилмаган эди" деб юборди.

Албатта, бу биргина телебошловчи томонидан миллионлаб ўзбек футбол мухлисларининг устидан кулиш ва ҳақорат сифатидагина баҳоланиши мумкин. Зеро, на Мираброр Усмонов ва на Миржалол Қосимов ЖЧ-2014 вазифаси қўйилмаганини айтган, ҳар икки мутасадди интервьюларда вазифаси ЖЧ-2014 йўлланмаси эканлиги ҳақида бот-бот такрорлаб келишаётган эди.

Иккинчидан, миллий терма жамоа олдига вазифани мутасаддилар эмас, футбол мухлислари қўйишади, жаноб Зафар Имомхўжаев! Чунки футбол мутасаддилар учун эмас, мухлислар учун ўйналади, агар унутиб қўйган бўлсангиз. Бинобарин, мухлисларнинг вазифаси ҳеч қачон ўзгармаган — Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш! Тамом!

Аввалги чиқишларимда ЖЧ-2014га чиқиш учун ҳали имконият борлиги, агар йўлланма қўлга киритилишини истасак, Туркия билан ўйингача хориждан етук ва топ-классдаги мураббий олиб келиб МТЖни унга топшириш кераклигини ёзган эдим. (Эътибор беришларингизни сўрардим: шундоққина Вадим Абрамовни терма жамоа бошқарувига қайтариш ҳақида ёзганлар ичида мен йўқман).

Гапнинг индаллоси, кўрсатувдан маълум бўлишича, Миржалол Қосимовнинг эришган тарихий натижалари футболимиз мутасаддиларини тўлиқ қониқтиради ва камида саралаш цикли охиригача у терма жамоани бошқаради.

Модомики, ЖЧ-2014 ва ОЧ-2015 саралаш цикллари сўнгига қадар Миржалол Қосимовнинг билим ва тажрибасига ишонишда давом этадиган бўлсак —

1). Терма жамоамизда авлодлар алмашинуви юз бераётганини инобатга олиб;

2). Таркибга ёш футболчиларнинг ҳам фаолроқ жалб этилишини;

3). Терма жамоага потенциал номзод бўлган ҳар бир футболчига бош мураббий томонидан персонал ёндашувни таъминлаш;

4). Бош мураббийни фақат терма жамоа билан чуқурроқ шуғулланиши учун етарли вақт ва шароитлар пайдо бўлишини таъминлаш;

5). Турли саралаш циклидаги рақибларимизнинг ўйинларини бевосита стадионда жонли кузатиш учун хизмат сафарлари уюштириш —

каби вазифалар бажарилиши учун Миржалол Қосимов "Бунёдкор" футбол клуби бошқарувидан кетиши керак!

Миллий терма жамоа — бу ўз номи билан миллий терма жамоа. Ҳеч қандай клуб, инсон манфаати мамлакатнинг бош терма жамоаси манфаатидан устун бўла олмайди. Агар миллий терма жамоа мураббийи миллий чемпионатдаги бирорта топ-клубда ҳам бош мураббий бўлиши зарур ва фойдали бўлганида эди айни дамда Дель Боске "Барселона"нинг мураббийи бўларди.

Боз устига, айни пайтда "Бунёдкор" футбол клубида ҳам бош мураббийлик қилаётган Миржалол Қосимовнинг миллий терма жамоадаги ишларига халақит берувчи бир нечта омиллар бор:

А). Мураббий хорижда тўп сураётган легионерларимизнинг ўйинларини стадионларга бориб, бевосита, жонли тарзда кузата олиш имкониятидан маҳрум;

Б). Миллий терма жамоага миллий чемпионатимизда қатнашаётган "Бунёдкор"дан бошқа клублардан жалб этилаётган футболчиларда МТЖда ўнғайсиз муҳит кутиб туриши эҳтимоли;

В). Миллий терма жамоа сафида ўйнашни истовчи бошқа клублардаги футболчилар бош мураббийнинг кўзига ёмон кўриниб қолмаслик учун "Бунёдкор"га қарши ўйинларда ўзининг қирраларини тўлиқ намоён этмаслиги эҳтимоли.

Г). Миллий терма жамоага миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар таркибидаги потенциал номзодларни Миржалол Қосимов уларнинг жамоаси фақат "Бунёдкор"га қарши ўйинга тушгандагина амалда кўра олиши, ўшанда ҳам В-бандда тилга олинган ҳолат рўй бериши эҳтимоли;

Д). Вақт етишмаслиги сабабли потенциал номзодлар ҳақида бошқа мураббийлардан сўров-суриштирув ишлари олиб борилиши туфайли, жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёр бўлмаган футболчиларнинг (Гейнрих кабилар) МТЖ таркибига қўшилиб қолиш эҳтимоли ва ҳоказолар;

Терма жамоамиз тарихида ҳам МТЖ ҳам клубни бошқарган мураббийлар аввал ҳам ўтган. Бироқ, бу ҳолнинг терма жамога фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлгани эътироф этилган. Кўра-била туриб ерда ётган кетмонни яна бир марта босаётганимиз мутлақо тушунарсиз бўлмоқда.

Хуллас, Миржалол Қосимов ўз мураббийлик кучига ишонса, ҳақиқатдан ҳам профессионал ва ватанпарвар мураббий бўлса, чиндан ҳам ўзбек футболи равнақини истаса ва миллионлаб мухлисларни ҳурмат қилса, ва ниҳоят, МТЖ тарихида мураббийлик ишим зарҳал ҳарфлар билан ёзилиб қолсин деса, зудлик билан "Бунёдкор" футбол клуби билан тузилган шартномасини бекор қилиб, миллий терма жамоа ишини билан янада жиддийроқ шуғулланиши керак.

Футбол федерациямизга ҳам М.Қосимов учун фойдали ва профессионал шартнома тақдим этилмоғи, унга барча зарур шароитлар ҳозирланмоғи керак, албатта. Айни пайтда миллий чемпионатимизда давралар оралиқ танаффуси давом этмоқда. МТЖни эса Туркияга қарши муҳим ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Бунёдкорга янги мураббий тайинлаш, Қосимовга эса қолган кунлар ичида "Бунёдкор"ни мутлақо унутиб, МТЖ ишига янада масъулият билан шўнғиш учун етарли фурсат.

Ҳа, миллионлаб қоракўзларнинг азалий орзусини рўёбга чиқариш Миржалол Қосимовнинг қўлида бўлиб турибди. Бу имкониятни қўлдан чиқармаслик учун ишга сидқидилдан киришиш талаб этилади.

Сўзим охирида Миржалол Қосимовнинг "Буёндкор"ни тарк этиши шарт эмас, иккисини ҳам бир вақтда бемалол эплай олаётгани, "Бунёдкор"ни ҳам бир вақтда бошқараётганининг минусдан кўра плюс томонлари кўпроқ эканлиги ҳақида ҳамкасбларимизнинг баҳс-мунозарага чорловчи чиқишларини кутиб қоламан.

P.S. МТЖ бош мураббийи хусусида жуда кўп ҳамкасбларим билан суҳбатлашганимда (уларнинг орасида З.Қосимов, Б.Абдулла каби бош мураббийнинг тарафдорлари ҳам бор) Миржалол Қосимовга охиригача имконият берилиши лозимлиги, лекин у "Бунёдкор"ни ташлаши кераклиги ҳақида айтиб ўтишган. 

Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:29, 28.07.2013. Ўқилди: 14410 марта. Фикрлар: 121 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 25
2 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
3 Осасуна Анте Будимир 18
4 Барселона Рафинья 15
5 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
6 Вильярреал Айосе Перес 14
7 Атлетико Хулиан Альварес 14
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Алавес Кике Гарсия 12
10 Севилья Доди Лукебакио 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.