Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Усмонали Исмоналиев: «Жамоамизнинг ғалабасига ҳисса қўшишга бор кучим билан ҳаракат қиламан»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, «Андижон» клуби учун жорий йилги мавсум ҳали якунига етмаган. Боиси, 24 декабрь куни жамоани Қатарда Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси доирасида «Ал-Аҳли»га қарши жуда муҳим учрашув кутиб турибди.

«Бургутлар» бўлажак ўйинга Тошкентда астойдил тайёргарлик кўришмоқда ва бутун эътибор 24 декабрь оқшомида ўтадиган беллашувга қаратилган.

«Андижон»нинг етакчи ўйинчиларидан бири Усмонали Исмоналиев «Ал-Аҳли»га қарши бўладиган жуда муҳим ўйинга кўрилаётган тайёргарлик бўйича клуб матбуот хизматига интервью берди.

— «Андижон» жамоамизни олдида иккита муҳим ўйин турганди. Ҳайриятки, сафарда «Бунёдкор»га қарши ўйинни ғалаба билан якунладик. Энди эса олдимизда Қатарда «Ал-Аҳли»га қарши яна бир жиддий учрашув қаршисидамиз. Бўлажак ўйинга тайёргарлик қандай кечаётгани, жамоани кайфияти, умуман муҳимлилик даражасидан келиб чиқиб нималарни айта оласиз?

— Худога шукр, «Бунёдкор»га қарши ўйиндан кейин юзимиз ёруғ бўлди. Жамоамизни сақлаб қолдик ва энди ОЧЛ баҳсига тайёрланяпмиз. Орада бир ҳафталик дамга чиққандик. Шундан кейин яна астойдил ҳозирлик кўришга киришганмиз. Бўлажак ўйин улар учун ҳам, лекин кўпроқ биз учун жуда зарур. Кўпроқ эҳтиёткорлик билан ўйнаймиз. Худога шукр, тайёргарлигимиз зўр бўляпти. Жароҳатдагилар ҳам таркибга қайтишяпти. Ҳаммага тайёргарлик жараёнида ўз ҳолатига келиб олиш учун вақт бўляпти. Биз рақибдан қўрқмаяпмиз. Барча учрашувга қандай тайёргарлик кўрган бўлсак, бу сафаргисига ҳам шундай ва янада кўпроқ масъулият билан тайёрланяпмиз.

— Дарвоқе, «Бунёдкор»га қарши ўйиндаги чиройли голингиз барчамизни ёдимизда сақланиб қолди. Ўша голингизга қандай таъриф берасиз? Масалан, фаолиятингиздаги энг чиройли голингизми?

— Худога шукр, ўзим учун ҳам яхши бўлди. Фаолиятим давомидаги энг чиройли голларимдан бири десам ҳам бўлади. Муҳим голларни ҳам кўп урганман. Ҳозирча чиройлироғи буниси. Ўзим учун энг керакли учрашувдаги энг муҳим гол деб ҳисоблайман. Чунки ўшанда биз 2:1 ҳисобида ғалаба қозондик.

— «Ал-Аҳли» билан учрашувда ҳам гол уришингизга ишнаётгандирсиз-а?!

— Балки битта, балки иккита гол ҳал қилар. Гол барибир ғалабага олиб келади. Голни мен ураманми ёки бошқасими, фарқи йўқ. Лекин рақиб дарвозасини ишғол этишга ҳаракат қиламан. Жамоамизнинг ғалабасига ҳисса қўшишга бор кучим билан ҳаракат қиламан.

— ОЧЛ 2 мусобақасининг гуруҳ босқичидаги охирги ўйинимиз ҳисобланади. «Ал-Аҳли»га қарши Андижондаги учрашувдан кейин рақиб борасида қандай таассуротлар қолган? Айтайлик, қатарликларни плюс ва минус томонлари нимада?

— Уларни деярли барча нуқталари кучли, аммо бизда ҳам кучли. Фақат рақибда бироз тажрибалироқ. Шунга қарамай, улар билан ўйнаса бўлади. Биздан икки-уч баробар устун жойи йўқ. Чунки биз Қатарга ғалабага ишониб борамиз. Кўрдинглар, ўз уйимизда 0:0 ўйнадик. Балки ўшанда ҳам ютишимиз мумкин эди. Бизда бир қанча имкониятлар бўлган. Қатарга юқори кайфиятда бориб, яхши натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Бу охирги ўйин ва биз учун финал. Ютсак кейинги босқига чиқамиз, дуранг ҳам бизни қониқтирмайди. Бунгача 5 та ўйинда дуранг ўйнадик, аммо ютадиган ўйинларимиз ҳам бўлган. Масалан, ўз уйимизда «Аркадаг»га қарши учрашувда голимизни ҳисоблашмади, хато қилишди. Бизда имкониятлар кўп бўлганди. Ўша учрашувгача биз ҳар 4-5 кунда ўйнаётгандик. «Ал-Аҳли»га қарши ўйингача эса биз анча дам олдик. Худо хоҳласа, Қатардаги беллашувга олдингиларданда кучлироқ тайёрланиб борамиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:30, 16.12.2025. Ўқилди: 1066 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик