“Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.
- Жудаям қизиқарли ва чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Бизда ҳам, “Локомотив”да ҳам кўплаб голли вазиятлар юзага келди. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, мухлисларбоп ўйин бўлди. Аввало “Бунёдкор” мухлисларидан узр сурайман. Таркиб танлашда ҳато қилдим. Футболда бу нарса бор, сен урмасанг сенга уришади дейди. Нестеров биринчи бўлимда ҳато қилиб, гол ўтказиб юборди. Иккинчи бўлимда эса Нагаевнинг юз фоизли имкониятини қайтариб, жамоани руҳлантира олди. Ўйлайманки, танаффусдан кейинги биринчи ўйинимиз ёмон чиқмади. Ҳали кўп ишлашимиз ва жамоани кучайтириш йўлида кўплаб тайёргарликлар олиб боришимиз керак, - дейди Миржалол Қосимов.
- Кеча “Пахтакор” стадионида ярим финалнинг биринчи учрашувини томоша қилган эдингиз. Айтингчи, шу ўйинлар мобайнида терма жамоа учун футболчиларни кузатиб боряпсизми?- Албатта, бу борада доимо кузатиб келганмиз. Қийин об-ҳаво шароитида етакчи клубларимиз ва терма жамоага номзод футболчилар ҳолдан тойиб қолмасдан, яхши ўйин намойиш этишаётгани хурсанд қилмоқда.
- Мамлакат кубоги ярим финалига етиб келган жамоаларни август ойида 6та учрашув кутиб турибди. Бундай об-ҳаво шароитида футболчилар толиқиб қолишмайдими?
- Ўйлашимча ундай бўлмайди. Боиси оралиқ танаффусда етарлича дам олишиб, анча куч йиғиб олишган.
- Марказий ҳимояда Хайрулла Каримов ва Артём Филипосянни ўрнини эгаллайдиган бошқа ёш футболчилар борми?
- Албатта бор. Бироқ бугун бизга кўпроқ гол керак эди. Шу боисдан ҳам олдинги чизиқда ўзгаришларни амалга оширгандим
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).