Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Япония терма жамоаси етакчиси ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Монако» клуби Франция Кубоги доирасидаги ўйинда жароҳат олган япониялик ҳужумчи Такуми Минаминонинг оғир шикастланиши ҳақида расман маълум қилди.

Расмий баёнотга кўра, 30 ёшли футболчида чап тиззасининг олдинги кесишма боғлами узилиши юз берган.

Жароҳат якшанба куни Франция Кубогида «Осер»га қарши ўтказилган ва «Монако»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда юзага келган. Минамино биринчи бўлимда рақиб билан кескин тўқнашувдан сўнг шикастланди, эпизод япониялик футболчига огоҳлантириш берилиши билан якунланди. Ўйинни давом эттира олмаган Минамино майдонни замбилда тарк этди.

Учрашувдан кейин «Монако» бош мураббийи Себастьен Поконьоли Минамино зудлик билан тиббий текширувдан ўтиш учун шифохонага юборилганини маълум қилди. Мураббийлар штаби хавотирлари эртаси куни тасдиқланди — клуб олдинги кесишма боғлами узилганини расман эълон қилди.

Ушбу жароҳат «Монако» учун ҳам, Япония терма жамоаси учун ҳам жиддий йўқотиш ҳисобланади, айниқса жаҳон чемпионатига олти ойдан сал кўпроқ вақт қолганини инобатга олганда. Жорий мавсумда Минамино «Монако» сафида барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Энди у мавсумнинг қолган қисмини ва, эҳтимол, 2026 йилги жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Япония терма жамоаси сафида Минамино 73 та ўйин ўтказиб, 26 та гол муаллифи бўлган.

Манба: sports.kz
Киритилди: 08:11, 23.12.2025. Ўқилди: 1237 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик