«Наполи» Жексон Мартинес трансфери борасида таклифни 37 млн. еврога кўтарди
Италиянинг «Наполи» клуби «Порту» ҳужумчиси Жексон Мартинесни сотиб олиш фикридан воз кечмаяпти.
Неаполликлар жамоаси 26 ёшли Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси учун тўланадиган нархни 32 миллиондан 37 миллион еврога қадар оширди, дея хабар бермоқда «Panorama» нашри.
Манбанинг маълум қилишича, «Наполи» бу пулни уч хил вақтда тўлашни режалаштирмоқда. «Аждарлар» эса Мартинесни 40 миллион еврога сотишни режа қилган.
Олдинроқ, тарқалган хабарга кўра, якшанба куни Лондонда бўлиб ўтадиган «Наполи» ва «Порту» жамоалари учрашувидан кейин Мартинеснинг трансфери бўйича музокаралар бўлиб ўтиши лозим. Мартинес ҳозирча «Наполи» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришиб бўлган.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 16:26, 02.08.2013. Ўқилди: 2871 марта. Фикрлар: 7 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар