Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Стивен Жеррард мендан кўра кучлироқ — Пол Скоулз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз “Ливерпуль”нинг собиқ сардори Стивен Жеррардни ўзидан кўра кучлироқ футболчи эканини таъкидлади. Скоулз бу фикрини Жеррард “Ливерпуль” жамоасининг марказий фигураси сифатида майдонга тушгани, ўзи эса “Манчестер Юнайтед”дек буюк жамоанинг бир қисми бўлганини айтиб изоҳлади.

“Скоулзми ёки Жеррард? Албатта, Жеррард. У ўйин тақдирини ҳал қила оладиган, янада атлетик футболчи эди. У ўйнаган жамоада доимо етакчи бўлиши шарт эди, мен эса катта жамоанинг бир бўлаги эдим, холос. Тушуняпсизми? Мен “Ливерпуль”да Стивен Жеррард қилган ишларни қила олмасдим”, — дейди Скоулз Тҳе Тоучлине нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Стивен Жеррард фаолияти давомида ҳеч қачон Англия Премьер Лигаси (АПЛ) чемпионлигини қўлга киритмаган.

Аввалроқ FourFourTwo нашри Англия Премьер Лигасининг энг яхши ярим ҳимоячилари рейтингини эълон қилган бўлиб, унда Пол Скоулз Кевин де Бруйне, Стивен Жеррард ва Фрэнк Лэмпарддан кейин 4-ўринни эгаллаган.

Скоулз бутун футболчилик фаолияти давомида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубида тўп сурган. Клуб сафида 718 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 25 та совринни қўлга киритган. Улар орасида АПЛнинг 11 та чемпионлик унвони ҳам бор бўлиб, бу кўрсаткич англиялик футболчилар орасида рекорд ҳисобланади. У узоқ масофадан аниқ зарбалари билан танилган, майдонни нозик ҳис қилиши ҳамда қисқа ва узоқ паслардаги юқори техникаси билан ажралиб турган. Кўплаб мутахассислар томонидан сўнгги 20 йилнинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиси сифатида эътироф этилган.

Скоулз етти йил давомида Англия терма жамоаси сафида ўйнаган. У тўртта йирик мусобақада иштирок этган: 1998 ва 2002 йилги жаҳон чемпионатлари ҳамда 2000 ва 2004 йилги Европа чемпионатлари. Евро–2004 мусобақасидан сўнг Скоулз терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилиб, бунга клубдаги фаолиятига кўпроқ эътибор қаратиш ва оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш истагини сабаб қилиб кўрсатган.

2011 йил 31 май куни у футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган. Бироқ 2012 йил 8 январда Пол Скоулз 2011/12 йилги мавсум охиригача футболчи сифатида “Манчестер Юнайтед”га қайтгани эълон қилинди. Кейинчалик у клуб билан шартномасини 2012/13 йилги мавсумга узайтирди. 2013 йил май ойида эса фаолиятини расман якунлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:30, 26.12.2025. Ўқилди: 1077 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик