Бобур Йўлдошев «Манисаспор»да қоладиган бўлди
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва «Локомотив» клуби ҳимоячиси Бобурбек Йўлдошев келгуси фаолиятини Туркиянинг «Мансиспор» клубида бошлаши аниқ бўлиб улгурди. Бир неча кун ичида ҳимоячи «Манисаспор» клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
«Мanisa Haber» нашри томонидан хабар қилинишича, турк клуби техник директори Кемал Ўздешин Бобурбек Йўлдошев ўйинларини кузатган ва ёш футболчининг бундай жисмоний имкониятга эга экани унда яхши таассурот қолдирган ва у билан шартнома тузишга қарор қилган.
«Мени «Манисаспор»да жуда яхши кутиб олишди. Жамоадаги ички муҳит жуда яхши ва клубга тезда мослашиб кетишимга ишонаман. Янги мавсум олдидан «Манисаспор» либосида майдонга тушиш имкониятига эга бўлганимдан жудаям хурсандман. Олдинда янги мавсум кутиб турибди ва бу ерда ўйнашни жуда ҳам истайман.
«Менга бундан бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлганди. Аммо турк клуби ёшларга кўпроқ имконият беришини жуда яхши билардим. Шу боис ҳам манисаликлар сафида тўп суришни хоҳладим. Бундан кейин «Манисаспор» таркибида тўп суришни ва бу ерда омадли фаолият юритишни орзу қиламан», дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Мanisa Haber».
Киритилди: 17:17, 04.08.2013. Ўқилди: 8925 марта. Фикрлар: 45 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар