Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Олмалиқ
Рукн: Янгиликлар
A A A

ОКМК профессионал футбол клуби Осиё чемпиони билан шартнома имзолади. Қишки трансфер ойнаси доирасида олмалиқликлар Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоалари аъзоси, 2023 йилги U-20 Осиё кубоги чемпиони бўлган 22 ёшли марказий ярим ҳимоячи Беҳруз Асқаровни ўз сафига қўшиб олишди.

Беҳруз Асқаров профессионал фаолияти давомида Тошкентнинг «Пахтакор» ҳамда Қозоғистоннинг «Турон» клублари сафида тўп суриб, турли чемпионат ва халқаро мусобақаларда муҳим тажриба тўплаган. Марказий ярим ҳимоячи сифатида у майдон марказида ишончли ва барқарор ҳаракатлари, ўйинни ташкил этишдаги фаоллиги, шунингдек, ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги мувозанатни самарали таъминлай олиши билан ажралиб туради. Шу кунга қадар футболчи клуб миқёсида 55 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма муаллифига айланган.

Шунингдек, футболчи Ўзбекистон U-19 (6 та ўйин), U-20 (16 та ўйин) ва U-23 (12 та ўйин) терма жамоалари сафида муносиб иштирок этиб, барқарор ва ишончли ўйини билан мутахассислар ҳамда мухлислар эътиборини қозонган. Беҳруз Асқаров 2023 йилда ўтказилган U-20 Осиё кубогида терма жамоамиз таркибида чемпионликни қўлга киритган. Янги мавсумдан бошлаб олмалиқликлар шарафини ҳимоя қиладиган истеъдодли футболчи Беҳруз Асқаров билан ОКМК ФК ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 23:24, 05.01.2026. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик