Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муҳаммадали Усмонов: «Наманганга катта орзулар билан келдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, куни кеча маҳоратли вингер Муҳаммадали Усмонов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. Шундан сўнг, футболчи клуб матбуот хизмати учун махсус интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

— Ассалому алайкум! Муҳаммадали, аввало жамоамизга хуш келибсиз...
— Ваалайкум ассалом, раҳмат.

— Келинг, суҳбатимизни «Навбаҳор»га қўшилишингиз ҳақида бошласак...
— «Навбаҳор»дан менга авваллари ҳам таклифлар бўлган эди. Ўша пайтдаги клуб вице-президенти Отабек ака Саматов икки йил аввал «Пахтакор»да ўйнаб юрган пайтларимда таклиф билан чиққан эдилар. Биз улар билан кўришиб, гаплашганмиз. Ўтган йилги мавсум аввалида ўша вақтдаги жамоа бош мураббийи Сергей Иванович Лушан билан бирга ҳам мени чақиришган ва кўришгандик. Менга ишонаётганини, Сергей Иванович ҳам мени «Навбаҳор» таркибида кўришни истаётганини айтишди. Менга ҳам уларнинг таклифлари манзур бўлган, аммо ҳуқуқий жиҳатдан «Пахтакор»га тегишли бўлганим боис, ўшанда «Навбаҳор»га ўтишим ижобий якун топмаган эди. Кейинчалик ёзда ҳам таклиф билан чиқишганди, аммо насибам «Андижон»да экан, якунланган мавсумнинг 2-даврасини андижонликлар сафида ўтказган эдим. Бу йил энди тақдир насиб бўлиб, шартнома имзоладим, бундан жудаям хурсандман!

— Сизда «Навбаҳор»дан бошқа таклифлар ҳам бормиди?
— Албатта, «Навбаҳор»дан ташқари, Суперлиганинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Лекин ҳозир таклиф билан чиққан жамоаларни келтиришим уларга нисбатан ҳурматсизлик бўлиб қолмасин. Бир нарсани аниқ айта оламанки, олдимда «Навбаҳор»дан ташқари, яна 3 та аниқ таклиф бор эди.

— Нимага айнан «Навбаҳор» жамоасини танладингиз?
— Бунга жуда кўп омиллар сабаб бўлди. Аввало, Наманганда футболга қизиқиш кучлилиги, наманганлик мухлисларнинг довруғи МДҲ ҳамда Осиё мамлакатларига ҳам тарқалгани ҳам сабаб бўлди. Отам ҳам кўп йиллик футбол мухлиси бўлганлари учун юртимиз жамоалари ҳақида етарли маълумотга эгалар. Дадам наманганликлар футболни яхши кўришади, футбол қадр топган жойда футболчи ҳам қадрланади, шунинг учун «Навбаҳор» вариантига кўнглим чопяпти, деб маслаҳат бердилар. «Пахтакор»да ўйнаб юрган вақтларимда «Навбаҳор»га қарши кечадиган ўйин учун Наманганга келсак, ҳатто ёшлар жамоалари учрашувига ҳам жуда кўп мухлислар келишарди. Асосий жамоанинг ўйинларида стадиондаги атмосфера ҳам ўзгача бўлар эди. Бундай ишқибозлар қаршисида маза қилиб, футбол ўйнайди одам. Қолаверса, бош мураббий Тимур Тоҳирович Кападзе билан гаплашганимдан кейин аниқ «Навбаҳор»га боришим керак, деган қарорга келдим.

— Янги жамодаги дастлабки таассуротлар қандай?
— Таассуротлар яхши, ҳаммаси кутганимдай кечмоқда. Машғулотлар қувноқ кайфиятда бўлмоқда.

— Жамоага мослашиш қандай кечмоқда?
— Мослашишда муаммо йўқ. Боиси, жамоадаги кўпчилик билан олдин ҳам битта жамоада тўп сурганмиз. Қолганлар ҳам жуда яхши қабул қилишди.

— Орзуларингиз борасида ҳам тўхталсангиз...
— Орзуларим кўп! Наманганга катта орзулар билан келдим. Ростини айтсам, мавсум тезроқ бошланиши ҳамда «Навбаҳор» либосидаги дебютимни интиқиб кутяпман. Худо хоҳласа, наманганлик мухлисларнинг кўнгилларидан жой олишга бор кучим билан ҳаракат қиламан. Ушбу жамоага ўтаётганимда, «Навбаҳор»да яхши ўйин намойиш этиб, бу орқали легионерга айланишни ният қилдим. Бунга етарлича асос бор. Ёшлар билан яхши ишлайдиган мураббий олиб келинган ва «Навбаҳор» жуда кўп футболчиларга трамплин вазифасини ўтаган.

— Кумирингиз ким?
— Бразилиялик таниқли ҳужумчи Неймар.

— Ёқтирган рақамингиз?
— Ўн биринчи рақам.

— «Навбаҳор»да нечанчи рақамда ўйнамоқчисиз?
— Бу ҳақда ўйлашга ҳали вақт бўлгани йўқ. Олдин машғулотда яхши меҳнат қилиб, мавсумга тайёрланиб олайлик, қолгани эса бир гап бўлар.

— Суперлигадаги дебют голингизни эслай оласизми?
— Шу саволни бермасангиз бўларди (кулади). Бу кунни эсдан чиқариб бўларканми? Илк голимни 2024 йилги мавсумда «Пахтакор» сафида «Олимпик» жамоасига қарши кечган ўйинда урганман. Ўшанда «Олимпик» жамоасини Тимур Тоҳирович Кападзе бошқарардилар. Ўйин дуранг — 1:1 бўлиб турганида, сўнгги дақиқаларда гол уриб, жамоамизнинг муҳим ғалабасини таъминлаган эдим.

— Рақобатдан қўрқмайсизми?
— Йўқ. Қайтанга рақобат бўлса, футболчи ривожланади. Рақобатнинг бўлгани яхши. Агар соғлом рақобат бўлса, ҳеч қачон, ҳеч қаерда рақобатдан чўчимаганман, Худо хоҳласа, бундан кейин ҳам шундай бўлади.

— Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат! Янги мавсумда чиройли ўйинларингиз ҳамда голларингиз билан жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳиссангизни қўшишингизга тилакдошмиз.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:53, 07.01.2026. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик