Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Филип Иванович: «Ўзбекистон даромад масаласида Озарбайжондан олдинда»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Озарбайжоннинг «Сабаҳ» футбол клуби собиқ сардори, ҳозирда эса Ўзбекистоннинг «Сўғдиёна» жамоаси ҳимоячиси Филип Иванович azerisport.com сайтига берган интервьюсида саволларга жавоб қайтарди.

— Сиз ярим йилдан бери «Сўғдиёна»да тўп суряпсиз. Умуман олганда, ҳозир Ўзбекистон Премьер-лигасининг даражаси қандай? Сўнгги мавсумда «Нефтчи» чемпион бўлди. Рақобат юқорими?
— Ҳа, мен ўтган мавсумдан бери «Сўғдиёна»даман… Яна бир йиллик шартномам бор. Бу ерда 4–5 та клуб чемпионлик учун тенг кураш олиб бормоқда, аниқ фаворит йўқ. Чемпионат юқори савияда ўтмоқда. Клублар стадионлар, инфратузилма, ташкилотчилик ва асосий жамоаларга жиддий сармоя киритяпти. Агар миллий терма жамоанинг 90 фоиз футболчилари маҳаллий лигада ўйнаётганини, шунингдек, терманинг жаҳон чемпионатига чиққанини ва рейтингдаги ўрнини ҳисобга олсак, бу лиганинг қанчалик кучли эканини кўрсатади.

— Озарбайжонда ўтган йилдан легионерлар лимити бекор қилинди ва маҳаллий футболчилар бундан норози. Ўзбекистонда эса маҳаллий кадрлар кўпроқ ўйнайди. Сизнингча, лимитнинг йўқлиги Озарбайжон футболи ривожига ёрдам берадими?
— Ҳаммаси клублар бу қоидага қандай ёндашишига боғлиқ. Агар сифатли легионерлар таклиф этилса, лига даражаси, албатта, ошади. Лекин клублар энг катта қиммат — маҳаллий футболчилар эканини тушуниши керак. Чунки жамоанинг ички муҳити айнан уларга тегишли, улар клуб олдида нафақат молиявий, балки маънавий жавобгарлик ҳамни ўз зиммасига олади. Мен доимо айтаман: чемпионлик яхши маҳаллий футболчилар билан қўлга киритилади, яхши легионерлар билан эмас. Агар қоида тўғри қўлланилса, бу ёмон қарор эмас.

— Сўнгги пайтларда Озарбайжон клубларидан таклифлар бўлдими? Озарбайжонга қайтиш ҳақида ўйладингизми?
— Ростини айтсам, ҳеч бир клуб билан трансфер бўйича музокара олиб бормаганман. «Сабаҳ»ни тарк этганимдан сўнг клуб билан алоқам фақат шахсий тусда, чунки у ерда умрбод дўстлар орттирдим ва озарбайжонликларни менга жуда кўп меҳр берган инсонлар сифатида доим эслаб қоламан. Келажагим ва музокаралар масаласида эса мен ҳар доим «Сабаҳ»ни биринчи ўринга қўяман, чунки айнан шу клубда мен футболчи ва инсон сифатида шаклландим.

— Қаерда кўпроқ пул ишлаш мумкин — Ўзбекистондами ёки Озарбайжонда?
— Бу борада Ўзбекистон олдинда. Озарбайжонда катта бюджетли 3–4 та клуб бор, Ўзбекистонда эса камида 10 та клуб шундай имкониятга эга. Осиёда бу жиҳатдан вазият бироз бошқача: жамоалар сони кўп, ташкилотчиликка эса камроқ эътибор қаратилади.

— Илгари сиз сардор бўлган «Сабаҳ» Озарбайжон Премьер-лигасида мавсумнинг биринчи ярмидан кейин етакчилик қилмоқда. Асосий рақиб «Қарабоғ» — Чемпионлар лигаси иштирокчиси эканини ҳисобга олсак, бу сизни ҳайратлантирдими? Ва сизча, «Сабаҳ» бу мавсум чемпион бўла оладими?
— Бу ҳолат мени жуда хурсанд қилди. Бу клуб йилдан-йилга ўсиб бораётганини англатади. Мен сизга айтганман: «Сабаҳ»нинг чемпион бўлиши — бу фақат вақт масаласи. Клуб яхши ташкил этилган, президент, директор ва раҳбарият томонидан аъло даражада бошқарилади. Улар бир оиладек ишлайди — бу энг муҳим жиҳат. «Қарабоғ» ва бош мураббий Қурбон Қурбоновни Озарбайжон футболини халқаро майдонда муносиб намоён этаётгани билан табриклайман. Ҳозир «Қарабоғ» ҳақида катта ҳурмат билан гапиришмоқда. Чемпионат охиригача кутилмаган тарзда кечади. Албатта, мен «Сабаҳ» чемпион бўлишини истайман.

— Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқди. Буни қандай уддалади? Озарбайжон терма жамоаси ҳам бунга эриша оладими? Ёки бунинг учун яхшироқ инфратузилма, академиялар, ёшлар билан ишлаш керакми? Легионерлар лимитини жорий этиш зарурми?
— Ўзбекистонда фантастик авлод бор, улар саралашни ажойиб ўтказиб, жаҳон чемпионатига муносиб тарзда йўлланма олди. Ўзбекистонда футбол жадал ривожланмоқда, буни Фабио Каннаварони бош мураббий этиб тайинлаш ҳам тасдиқлайди. Албатта, академиялар ва ёшлар билан ишлаш — катта лойиҳа қуришнинг бошланғич босқичидир. Биз легионерлар лимитини бекор қилиш ёки кенгайтириш ҳақида эмас, балки клублар маҳаллий футболчилардан қандай фойдаланаётгани ҳақида гапиришимиз керак. Клубнинг виждони ва жавобгарлиги — иқтидорли ва ёш маҳаллий футболчиларга ишонч билдиришдадир. Легионерлар эса ёрдам бериш учун керак. «Сабаҳ»да мен Бахлул Мустафазаде билан бирга ўйнаганман. У мен билан бирга ўрганди, тажриба орттирди. Натижада ҳозир у Чемпионлар лигасида, мен эса Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаяпман. Бахлул катта клуб футболчисига айланди, шунинг учун у терма жамоангизнинг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

— Сизнингча, нега хорижий клублар Озарбайжон футболчиларига қизиқиш билдирмаяпти, ўзбек футболчилари эса турли мамлакатларда тўп суряпти?
— Бу бозор қонуни: улар катта ютуқларга эришган мамлакатлар футболчиларини излайди. Озарбайжон терма жамоаси йирик турнирга чиққач, маҳаллий футболчиларга бўлган қизиқиш қанчалик ошишини ўзингиз кўрасиз.

— Биласиз, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (U-20)ни Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳамкорликда қабул қилади. Бу ҳар икки мамлакатда футбол оммалашувига фойда келтирадими?
— Албатта, бу ҳар икки мамлакат учун жуда фойдали. Икки давлатни ҳам яхши билган ҳолда айта оламанки, ташкилотчилик юқори даражада бўлади. Шу сабаб, келажакдаги ёш жаҳон юлдузлари айнан шу ерда кашф этилишига умид қиламан.

Юсуф Алиев суҳбатлашди.

Манба: azerisport.com
Киритилди: 21:15, 08.01.2026. Ўқилди: 2069 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик