Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шаҳбоз Умаров «Бунёдкор»га ўтгач, миллий жамоа билан ЖЧга бора оладими? Футбол агенти жавоб берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида фаолият юритиб келаётган россиялик скаут Николай Егоричев «Тобол» клубининг собиқ футболчиси Шаҳбоз Умаровнинг «Бунёдкор»га ўтганидан кейин миллий жамоага қайтиш эҳтимолини баҳолади, деб хабар беради Sports.kz ASnews.kz’га таяниб.

«Бунёдкор»га ўтиши билан Умаровнинг вазияти жиддий ўзгариб кетмайди. Ўзбекистон терма жамоасида вингер позициясида — ҳам ўнгда, ҳам чапда — танлов жуда катта. Умаров асосий даъвогарлар гуруҳига кирмайди. Қуйидаги футболчилар юқорироқ баҳоланади: Остон Ўрунов, Аббос Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов, Русланбек Жиянов, Алишер Одилов, Жалолиддин Машарипов.

Бундан ташқари, "Бунёдкор" ҳозир Ўзбекистон чемпионати мезонлари бўйича топ-клуб ҳисобланмайди. Ўтган мавсумда жамоа турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади. "Бунёдкор"дан терма жамоага футболчилар жуда кам чақирилади — бундай сўнгги мисол Одил Ҳамробеков бўлган, у кейинчалик Эроннинг "Трактор" клубига ўтган. Асосан терма жамоага чет элда тўп сураётган футболчилар ёки мамлакатнинг етакчи клублари — "Пахтакор", "Насаф" ва "Нефтчи" вакиллари чақирилади. Ўтган мавсум якунида ҳам айнан шу уч клуб биринчи уч ўринни эгаллаган», — деди Егоричев.

Мутахассис, шунингдек, терма жамоанинг янги бош мураббийи омилини ҳам таъкидлади.

«Шуни ҳам инобатга олиш керакки, Умаров анча вақтдан бери терма жамоага чақирилмаган, ҳозирги бош мураббий — Фабио Каннаваро. Шаҳбозни эса у деярли билмайди. У сўнгги бор икки йил аввал, Осиё Кубогига, аввалги бош мураббий Сречко Катанац даврида чақирилган эди. Каннаваронинг узоқ вақт терма жамоада ўйнамаган футболчини тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига ёки ҳатто тайёргарлик жараёнига чақириши эҳтимоли жуда паст.

Шаҳбоз Умаровнинг жаҳон чемпионатига бориш имконияти барибир бор, аммо бунинг учун у 2026 йил мавсумининг биринчи қисмини жуда ишончли ва самарали ўтказиши шарт. Бироқ натижадорликнинг ўзи ҳам чақирув кафолати эмас. Ёрқин мисол — ОКМКда ўйнаган, ҳозир эса "Нефтчи"га ўтган вингер Хуршид Ғиёсов. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 34 ўйинда 12+11 (гол+пас) кўрсаткич қайд этган, чемпионатнинг энг самарали футболчиларидан бири бўлган, аммо барибир терма жамоага чақирилмаган», — дея сўзини якунлади Егоричев.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Умаров мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш ва жаҳон чемпионати олдидан форма тўплаш мақсадида Қозоғистон премьер-лигасини тарк этиб, Ватанга қайтди. 2025 йил мавсумининг биринчи ярмини у «Турон» сафида ўтказиб, 10 ўйинда 1 гол ва 3 ассист қайд этган, шундан кейин эса Қўстанайнинг «Тобол» клуби асосий таркибида мустаҳкам жой эгалламади.

Қозоғистондаги энг муваффақиятли даврини Шаҳбоз «Ордабаси» таркибида (2022–2024) ўтказиб, жамоа билан мамлакат чемпионига айланган. Футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида 5 та ўйинда иштирок этган. Терма жамоа ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олган. Турнир жорий йил ёзида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 10:14, 11.01.2026. Ўқилди: 1525 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.