Ўзбекистон дарвозасига гол урган футболчи учун ЦСКА ва «Барселона» кураш олиб боришмоқда
Уругвай ёшлар терма жамоаси ва Монтевидеонинг "Дефенсор Спортинг" клубининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Жоржиан де Арраскаэта Москванинг ЦСКА клуби сафига қўшилишга яқин турибди. Армиячилар мазкур иқтидорли футболчи учун 4 млн. евро тўлашга тайёрлар.
ЦСКА мазкур футболчини қўлга киритиш учун "Барселона" билан рақобат қилишига тўғри келади. Боиси, каталонияликлар скаутлари ҳам Арраскуэтани ёшлар ўртасидаги ЖЧда кузатиб боришди. Футболчи Туркиядаги мусобақада ажойиб ўйин кўрсатиб, 2та гол уришга муваффақ бўлди. У голларидан бирини Янги Зеландия дарвозасига киритган бўлса, иккинчи голини Асилбек Омонов қўриқлаётган дарвозага йўллади. Шунингдек, жамоамиз дарвозасига киритилган яна бир голга ҳаммуаллифлик қилди.
— Арраскаэтага Европанинг етакчи клублари қизиқиш билдиришмоқда. Трансфер муддати якунлангунга қадар биз ушбу таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Футболчининг ўзи билан маслаҳатлашган ҳолда, бир қарорга келамиз. Тарбияланувчимизга "Барселона" жамоаси қизиқаётгани қувонарли ҳолат, лекин футболчи кейинги мавсумда Испанияда ўйнайди дегани эмас. Россиядан таклиф? Мен ҳозирча бу ҳақда аниқ фикр билдира олмайман", дейди "Дефенсор" клуби президенти Даниэль Хаблоку.
ЦСКА жамоани тарк этган Вагнер Лав ва "Милан"га ўтиши ойдинлашиб бораётган Кейсуке Хонданинг ўрнини уругвайлик футболчи билан тўлдиришни мақсад қилган.
Уругваё ёшлар терма жамоаси ЖЧда финалгача етиб борди ва пенальтилар сериясида Францияга имкониятни бой берди. Арраскаэта эса пенальтини голга айлантира олмади.
Манба: www.izvestia.ru
Киритилди: 10:09, 06.08.2013. Ўқилди: 7708 марта. Фикрлар: 20 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар