Бугун 19 январь, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 18.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • 1:0
      • Ювентус
      • 18.01.2026 16:30
      • Парма
      • 0:0
      • Женоа
      • 18.01.2026 19:00
      • Болонья
      • 1:2
      • Фиорентина
      • 18.01.2026 22:00
      • Торино
      • 0:2
      • Рома
      • 19.01.2026 00:45
      • Милан
      • 1:0
      • Лечче
      • 19.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Верона
      • 20.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Комо
      • 18.01.2026 01:00
      • Бетис
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 18.01.2026 18:00
      • Хетафе
      • 0:1
      • Валенсия
      • 18.01.2026 20:15
      • Атлетико
      • 1:0
      • Алавес
      • 18.01.2026 22:30
      • Сельта
      • 3:0
      • Райо Вальекано
      • 19.01.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:1
      • Барселона
      • 20.01.2026 01:00
      • Эльче
      • -:-
      • Севилья
      • 18.01.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 18.01.2026 21:30
      • Астон Вилла
      • 0:1
      • Эвертон
      • 20.01.2026 01:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 20 49
2 Реал Мадрид 20 48
3 Вильярреал 19 41
4 Атлетико 20 41
5 Эспаньол 20 34
6 Бетис 20 32
7 Сельта 20 32
8 Реал Сосьедад 20 24
9 Атлетик Бильбао 20 24
10 Жирона 20 24
11 Эльче 19 23
12 Осасуна 20 22
13 Райо Вальекано 20 22
14 Мальорка 20 21
15 Хетафе 20 21
16 Севилья 19 20
17 Валенсия 20 20
18 Алавес 20 19
19 Леванте 19 14
20 Реал Овьедо 20 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Эспаньол 0-2 Жирона
20-тур Реал Мадрид 2-0 Леванте
20-тур Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
20-тур Осасуна 3-2 Реал Овьедо
20-тур Бетис 2-0 Вильярреал
20-тур Хетафе 0-1 Валенсия
20-тур Атлетико 1-0 Алавес
20-тур Сельта 3-0 Райо Вальекано
20-тур Реал Сосьедад 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тони Кроос: “Ҳозир болалар билан ишлаяпман ва ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман”

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бразилия футболи афсоналаридан бири Ромарио ўзининг YouTube платформасидаги подкасти орқали Германия терма жамоаси ва «Реал Мадрид» тарихида ўчмас из қолдирган ярим ҳимоячи Тони Кроос билан қизиқарли интервью ташкил қилди. Суҳбат давомида Тони профессионал фаолиятига тўхталиб, «қироллик клуби» сафида ўтказган йиллари, ёш футболчиларнинг камол топиш жараёни ҳамда бўлажак жаҳон чемпионати ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, у «Реал»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо масаласига алоҳида эътибор қаратиб, муваффақият калити сифатида унга вақт, сабр ва ишонч зарурлигини таъкидлади.

– Футболдан кетганингиздан кейин ҳаётингиз қай даражада ўзгарди?

– Ҳа тўғри, профессионал футболчи сифатидаги фаолиятим якунланди ва қарийб 30 йил давом этган муҳим босқич ортда қолди. Бугун мен бошқа соҳада, хусусан болалар билан ишлаяпман ҳамда ўзимни аввалгидек бахтли ҳис қиляпман. Ҳаёт эса ҳали ҳам ажойиб, фақат энди у бошқача мазмунда давом этяпти. Шунингдек, улар билан мулоқот жараёнида замонавий футболга бўлган қарашлар қандай ўзгараётганини ҳам кўриш мумкин. Масалан, болалар учун 90 дақиқа давом этган ва 0:0 ҳисобида якунланган ўйин қизиқ эмас.

– Фаолиятингиздаги энг қадрдон клуб қайси ва нима учун?

– Бу саволга жавоб оддий: фаолиятимдаги энг қадрдон клуб албатта – «Реал Мадрид». Чунончи, мен дунёнинг энг буюк клубида 10 йил муваффақиятли тўп сурдим ва катта ғалабаларга эришдим. Мадридда ўтган йиллар чиндан ажойиб эди ва айнан шу ерда ўзимни худди уйдагидек ҳис қилардим. «Реал», гўёки катта бир оилага ўхшарди. Айтиш керак, бу менинг футболчилик фаолиятимдаги энг яхши йиллар бўлди.

– Хаби Алонсонинг «Реал Мадрид» мураббийи сифатидаги фаолиятини қандай баҳолайсиз?

– Сир эмаски, «Мадрид» каби катта клубни бошқариш ҳар қандай мураббий учун энг қийин вазифалардан бири. Бу ерда ҳатто ғалаба қозонган чоғингизда ҳам танқид остида қолишингиз мумкин. Шунингдек, дуранг ёки мағлубият клуб учун оддий ҳол сифатида қаралмайди. Мураббийлар зудлик билан танқид қилинади ва уларга кам вақт берилади. Қолаверса, «Реал»да 1-2 йилдан кейин қандай ўйнаш ҳақида эмас, айни ҳозир натижа кўрсатиш талаб қилинади. Саволингизга келсак, Алонсони жуда салоҳиятли мураббий деб ҳисоблайман. Чунки у «Реал»нинг ички муҳитини ва клубга дахлдорлик ҳисси нимани англатишини жуда яхши тушунади. Менимча, раҳбарият ва мухлислар озгина сабр қилган ҳолда унинг учун вақт ҳамда хотиржамликни таъминлаши керак.

– Эндрик керакли ўйин амалиётига бўлиш мақсадида ижарага кетди. Жамоа­даги бошқа ёш футболчиларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

– Албатта ёш истеъдодлар учун ўйин амалиётининг нақадар муҳим эканини ҳаммамиз тушунамиз. Аммо «Реал»да бу имконият чекланган бўлса, яхшиси ижара асосида бошқа клубга бориб тажриба орттирган маъқул. Масалан, мен ҳам 18 ёшимда худди шундай қарор қабул қилганман: «Бавария»дан «Байер»га ўтиб ўйнаганман. Менимча, Эндрик ўзи учун энг тўғри йўлни танлади. Ҳозир унга ўйин амалиёти муҳим.

– «Реал»даги бразилияликлар билан илиқ муносабатларингиз ҳақида кўп гапиришади…

– Ҳа, бразилиялик футболчилар билан ўйнаш ёқимли эканлигини ўзим ҳам кўп марта айтганман. Чунки, уларнинг турмуш тарзи Европадагидан анча фарқ қилади. Шунингдек, ҳаётдан қандай завқ олишни билишади. Албатта «Мадрид»да Винисиус, Каземиро, Милитао билан муносабатларим жуда яхши эди. Зеро, агар жамоадошларингиз билан майдон ташқарисида ҳам яхши алоқа ўрнатмасангиз майдонда ҳамкорлик қилиш ниҳоятда қийин. Мен, айниқса Винининг очилишларидан тўғри фойдаланардим, у эса менинг узатмаларимни голга айлантирарди.

– Жорий йил ёзда старт оладиган жаҳон чемпионатидан нималар кутяпсиз?

– Менимча бўлажак мундиалда Испания, Португалия, Франция ва Марокаш термалари асосий фаворитлар қаторида бўлишади. Тўғри, Бразилияни ҳам инкор этиб бўлмайди. Чунки уларни мундилага катта ғалабалар ҳадисини олган Анчелотти тайёрламоқда. Бироқ жамоалар сонини ортишига қаршиман. Негаки, бу ўйинчилар саломатлиги ва турнир сифатига салбий таъсир қилади. Ўйлашимча гуруҳ босқичида йирик ҳисобдаги ғалабалар жуда кўп қайд этилади ва бу мухлислар учун қизиқ эмас.

– Қизиқ, фаворитлар қаторида нима учун Германияни эътироф этмадингиз?

– Албатта Германия терма жамоаси ҳар галги мундиалларда чемпионликка даъвогарлар қаторида бўлади. Лекин бош жамоамизни бу сафар фаворитлар қаторида кўрмаяпман. Аммо ишончим комилки, йигитлар чорак финал ёки ярим финалгача етиб бора олишади. Тўғри, майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин, бироқ менимча, ҳозирги Германия термасининг даражаси аввалги цикллардагига қараганда пастроқ.

– Айтганча, Карло Анчелотти билан гаплашиб турасизми?

– Унчалик кўп эмас. Адашмасам, Дон Карло билан охирги марта ўтган йил ёзда кўришиб суҳбатлашганимиз бўйича бошқа гаплашмадик. Ўшанда унинг Бразилия терма жамоасини бошқариш имконияти пайдо бўлганидан хурсанд эканлигини кўргандим ва чин кўнгилдан омад тиладим. Умид қиламанки, янги иш жойида ҳаммаси дон Карло учун муваффақиятли кўриниш олади.

– Нима деб ўйлайсиз, Анчелотти бўлажак мундиалда Неймарнинг хизматларидан фойдаланадими?

– Неймар мундиал бошлангунга қадар 100 фоиз формага кириб оладими ёки йўқ?  У бир неча йиллардан бери барчани хавотирга солмоқда, чунки Неймар кўп жароҳат олган ва яхши ҳолатда бўлмаслиги мумкин. Мен у билан гаплашмадим. Энди у яна жароҳат олди ва мавсумга атиги 6 ой қолди. Агар яхши жисмоний ҳолатда бўлса, у дунёнинг исталган жамоасига ёрдам бера олади.

– Бразилияга қарши афсонавий учрашув (7:1) ҳақида нималар ёдингизда қолган?

– Албатта 2014 йилги жаҳон чемпиони ҳақида фақат ижобий хотираларим қолган. Бразилияда ўтган ҳафталар ҳақиқатан ҳам фантастик давр бўлганди. Айниқса мезбонларга қарши ўйин эса фаолиятимда бир қатор муҳим учрашувлар орасида топ-5га киради. Мени ҳайратда қолдиргани эса бразилияликлар йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг ҳам бизга нисбатан илиқ муносабатда бўлишди ва финалда Аргентинани мағлубиятга учратишимизни тилашганди.

БЛИЦ САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Энг яхши мураббий: Карло Анчелотти.

Энг яхши стадион: «Сантьяго Бернабеу».

Энг яхши ўйин: ЕЧЛ финали — «Ювентус»га қарши.

Бирга ўйнаган энг яхши футболчи: Криштиану Роналду.

Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:50, 18.01.2026. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 19
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Вильярреал Альберто Молейро 8
6 Бетис Кучо Эрнандес 8
7 Осасуна Анте Будимир 8
8 Барселона Рафинья 7
9 Атлетико Хулиан Альварес 7
10 Сельта Борха Иглесиас 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.