Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ФИФА амалдорлари Доналд Трампга “Тинчлик мукофоти” топширилишидан норози бўлган

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

ФИФА ташкилоти ичида АҚШ президенти Доналд Трампга 2026-йилги Жаҳон чемпионати қуръаси маросими чоғида “Тинчлик мукофоти” топширилгани бир хил муносабат билан қабул қилинмаган.

The Guardian нашри ФИФА тизимидаги манбасига таяниб хабар беришича, ташкилотнинг ўрта ва юқори бўғинидаги айрим амалдорлар ушбу қарордан норози бўлган. Хусусан, мукофот эгаси қайси мезонлар асосида танлангани юзасидан очиқ изоҳ берилмагани кўпчиликда саволлар уйғотган. Трампга мукофот топширилиш пайтида ФИФА президенти Жанни Инфантино АҚШ етакчисига мурожаат қилиб, “биз умид, бирлик ва келажакни кўришни истаймиз, булар ҳақиқий етакчидан кутиладиган фазилатлар ва сиз ФИФА Тинчлик мукофотига лойиқсиз”, деган эди.

Маросимдан кейин АҚШ томонидан қабул қилинган айрим ташқи сиёсий қарорлар эса ФИФА ичидаги норозиликни янада кучайтирган. Жумладан, АҚШ Венесуэла ҳудудида бир қатор ҳаво зарбаларини амалга оширди ҳамда мамлакат президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олиб, АҚШга олиб кетди. Мадуро 5-январь куни суд олдида гиёҳванд моддалар савдоси, қурол-яроғ ва “наркотерроризм” айбловлари бўйича ўзини айбсиз деб эълон қилди. Шунингдек, Трамп Гренландияни босиб олиш эҳтимоли ҳақида ҳам баёнот бериб, АҚШга бу ҳудуд “жуда зарур” эканини таъкидлаган. Бу эса кескинликни янада оширган

Шу билан бирга, ФИФА Трампга мукофот бериш қарорини ҳимоя қилмоқда. Ташкилот вакили миш-мишларга изоҳ берилмаслигини билдирар экан, ФИФА ҳар йили тинчлик ва бирлик йўлидаги алоҳида хизматларни эътироф этиш мақсадида ушбу мукофотни топширишини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, 2026-йилги Жаҳон чемпионатида 48 та терма жамоа иштирок этади. Мусобақа 11-июндан 19-июльгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:30, 20.01.2026. Ўқилди: 1298 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик