Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6651]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3116]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3038]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2223]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2014]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1921]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1818]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1787]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1605]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1553]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Элдор Шомуродов: “Бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламаяпман”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркиянинг Anadolu нашрига интервью берди. Футболчи суҳбат давомида нима сабабдан фаолиятини Туркияда давом эттиргани ҳамда миллий терма жамоа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Шомуродовнинг таъкидлашича, мавсумнинг биринчи қисми “Башакшеҳир” учун осон кечмаган

“Биринчи даврада бир оз қийналдик. Сабаби яхши формада эмас эдик. Шунинг учун мавсум бошида ўзимиз хоҳлаган натижаларга эриша олмадик. Бироқ вазиятни тўғрилаш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Ҳозирда Еврокубоклар йўлланмаси учун курашни давом эттиряпмиз, бунинг учун ҳали имкониятимиз бор.

"Башакшеҳир" билан асосий мақсадимиз ҳам Европа мусобақаларида иштирок этиш. Шу йўлда бор кучимиз билан ҳаракат қилмоқдамиз. Ишонаманки, мавсумнинг иккинчи қисмини жамоа учун янада яхши ўтади ва ўз мақсадимизга эришамиз”.

Ўзбекистонлик ҳужумчи фаолиятини нега “Башакшеҳир”да давом эттиргани ҳақида ҳам тўхталди

“Мен кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун "Башакшеҳир"ни танладим. Мураббийлар штабининг ишлаш услуби ва жамоанинг ўйин фалсафаси менда катта таассурот қолдирди. Ҳозир эътиборим фақат клубга қаратилган. Лигадаги бошқа жамоалар вариантларини умуман кўриб чиқмадим. Ҳозир жамоага ҳам, Истанбул шаҳрига ҳам мослашиб бўлдим. Ишонаманки, қаттиқ меҳнат қилсак, Худо бунинг мукофотини беради”.

Нури Шаҳин ҳамда жамоадаги рақобат ҳақида

Ўзбекистонлик футболчи бош мураббий Нури Шаҳин жамоа бошқарувига келганидан сўнг истанбулликларнинг ўйини сезиларли даражада ўзгарганини таъкидлади:

“Нури Шаҳин иш бошлаган илк куниданоқ жамоада кўплаб нарсаларни ўзгартирди. Уни ҳамма танийди ва яхши билади. Ишонч билан айта оламанки, жамоа Нури Шаҳин билан бирга сезиларли даражада ривожланди. Тўғри йўлда кетаётганимизни ҳис қиляпман. Энг муҳими, у ҳар бир футболчининг нималарни ҳис қилаётганини жуда яхши тушунади. Бу биз учун ниҳоятда муҳим”.

Шомуродов жамоада Нуну да Коста, Давие Селке ва Бертуғ Йилдирим каби тажрибали ҳужумчилар борлиги, шу сабабли клуб ичидаги рақобат жуда кучли эканини ҳам таъкидлади:

“"Башакшеҳир"да рақобат жуда юқори. Шу боис баъзан турли позицияларда ўйнашга тўғри келади. "Тўққизлик" позициясида ҳаракат қилиш ёқимли, бироқ агар "ўнлик"да ҳам жамоага фойда келтира олсам, бунга тайёрман”.

Терма жамоа ҳамда Аббосбек Файзуллаев ҳақида

“Биз тарихда биринчи марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олдик. Бу барча учун катта қувонч. Ҳозир тайёргарлик жараёни қизғин давом этмоқда. Энг муҳими — мусобақада муносиб иштирок этиш. Гуруҳдан чиқиш учун имконият ҳар доим бор. Биз гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, юқори натижа қайд этишга интиламиз”.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори клубдаги шериги Аббосбек Файзуллаев ҳақида ҳам фикр билдирди:

“Файзуллаев Ўзбекистоннинг энг истиқболли ёш футболчиларидан бири. Дастлаб жамоага мослашишда бир оз қийналди, бироқ ҳозир ҳаммаси жойида ва у тобора дадилроқ ўйнамоқда. Агар Аббосбек ҳозирги формасини сақлаб қолса, мавсумнинг иккинчи ярмида жуда ёрқин ўйин намойиш этиши мумкин”.

Шомуродов ўз фаолиятидаги энг унутилмас ўйин ҳақида гапирар экан, Бирлашган Араб Амирликларига қарши учрашувни эслаб ўтди:

“Бу ўйин менга Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконини берган баҳс эди. Учрашувдан кейин бутун фаолиятим кўз ўнгимдан ўтиб кетганди”.

​“Давлатимиз ва Президентимиз футболга катта эътибор қаратмоқда”

Элдор Шомуродов сўнгги йилларда Ўзбекистон футболи сезиларли даражада ривожланганини таъкидлади:

“Энг аввало, Президентимиз футболга катта эътибор қаратмоқда. Юртимизда ёшлар учун барча йўналишларда кенг имкониятлар яратилмоқда ва айнан шу омиллар эвазига бундай натижаларга эришяпмиз. Ўйлайманки, сўнгги 10–15 йил ичида жуда катта ўсишга эришдик”.

“Туркия Жаҳон чемпионатига албатта йўлланма олади”

Шомуродов Туркия терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишига ишонч билдирди:

“Туркия терма жамоаси ҳам Жаҳон чемпионатига йўлланма олади, чунки уларнинг таркиби жуда кучли. Агар ўз имкониятларини тўлиқ намоён эта олса, Жаҳон чемпионатида ҳам яхши натижалар қайд этишига ишонаман”.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий мавсум “Башакшеҳир” сафида жами 26 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол ва 4 та голли узатма муаллифига айланган. Унинг клуб билан шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали Шомуродовнинг қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:23, 21.01.2026. Ўқилди: 2877 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик