Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Пахтакор» Македония клуби билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Пахтакор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида «Пахтакор» халқаро ўртоқлик учрашувида Шимолий Македониянинг «Струга» жамоасига қарши майдонга тушди. Баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам янги мавсум олдидан таркиб ва ўйин услубини синовдан ўтказиш имконияти бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида «Пахтакор» асосан тажрибали футболчиларга таянилган таркиб билан ҳаракат қилди. Ўйин нисбатан паст суръатда бошланди, жамоалар кўпроқ тўпни назорат қилиш ва позицион ҳужумларга уринди. 20-дақиқада рақиб стандарт вазиятдан фойдаланиб, ҳисобни очди. Ушбу голдан сўнг «Пахтакор» ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилди, аммо танаффусга қадар хавфли имкониятлар кам бўлди. 35-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов ўрнига ёш дебютант Муҳаммад Бобур Каримов майдонга туширилди.

Иккинчи бўлимда «Пахтакор» тўлиқ янгиланган таркиб билан ўйинни давом эттирди. Анталияда ёмғир остида кечган иккинчи таймда жамоа фаолроқ ҳаракат қилди. Ҳожимат Эркинов бир неча бор ҳужум марказида кўриниш бериб, хавфли вазиятлар яратди. 53-дақиқада унинг узатмаси рақиб ҳимоячилари томонидан бартараф этилган бўлса, 68-дақиқада жаримадан берган зарбасини «Струга» дарвозабони қайтариб қолди.

Баҳс сўнгги дақиқаларигача «Струга» минимал устунликни сақлаб келди. Аммо 90-дақиқада «Пахтакор» омади кулди: рақиб посбони ноқулай ҳаракат қилиб, тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Ҳакам голни ҳисоблади ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа, «Пахтакор» халқаро ўртоқлик ўйинида мағлубиятдан қутулиб қолди. Мураббийлар штаби учун эса ушбу баҳс ёш футболчиларнинг ҳолати ва жамоанинг умумий тайёргарлигини баҳолаш нуқтаи назаридан муҳим тажриба бўлди.

Халқаро ўртоқлик ўйини
"ПАХТАКОР" - "СТРУГА" (Ш.Македония) 1:1
Биринчи бўлимдаги таркиб: Санжар Қувватов, Дилшод Саитов, Шаҳзод Азмиддинов, Дилшод Абдуллаев, Ҳожиакбар Алижонов, Қувоншбек Сайдалиев, Абубакир Шукуруллаев, Жамшид Рустамов, Башар Ресан, Достонбек Ҳамдамов, Даврон Тўлаганов.
Иккинчи бўлимдаги таркиб: Максим Муркаев, Заид Таҳсин, Муҳаммадали Дилшодбеков, Шерзод Насруллаев, Бобур Муҳаммад Каримов, Сардор Мирқобилов, Сардор Собирхўжаев, Беҳруз Ўктамов, Ҳожимат Эркинов, Яхё Ўринбоев, Азизбек Турғунбоев.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:29, 22.01.2026. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик