Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 28.01.2026 11:00
      • Афғонистон
      • 3:0
      • Саудия Арабистони
      • 28.01.2026 13:00
      • Япония
      • 6:2
      • Австралия
      • 28.01.2026 15:00
      • Эрон
      • 4:1
      • Малайзия
      • 28.01.2026 17:00
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Тожикистон
      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта

ЕЧЛда навбатдаги даҳшат: "Бенфика" "Реал" дарвозасига 90+8-дақиқада дарвозабон томонидан киритилган гол эвазига 24-ўрин билан плей-оффга чиқди [112]

ZO'R TV бугун ЕЧЛнинг қайси ўйинини жонли намойиш этиши маълум бўлди (фото) [58]

ЕЧЛ. "Барселона" йирик ғалаба билан кучли саккизликдан ўрин олди [36]

Футзал. Осиё кубоги. Ўзбекистон илк турда Тожикистон билан нурсиз дуранг ўйнади [16]

Шайхлар Дембеле трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди [14]

Чемпионлар лигаси. «Бенфика» - «Реал Мадрид» - 4:2 (видеошарҳ) [12]

ЕЧЛ. 8-тур ўйинларида қайд этилган барча натижалар ва турнир жадвалидаги якуний ҳолат (фото) [11]

«Реал» «Челси» юлдузини келаси ёздаги асосий нишонлардан бири сифатида белгилади [10]

"Барселона" бу трансфердан воз кечди [8]

ЕЧЛ. Ўзаро ўйинда дуранг ўйнаган "ПСЖ" ва "Ньюкасл" плей-офф босқичига қолиб кетишди! [7]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Унаи Эмери: “Футбол тез ўзгаряпти, биз эса шунга мослашишимиз шарт”

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Замонавий футбол тобора тезлашиб бораётган боис, мураббийлардан нафақат натижа, балки доимий фикрлаш, янгиланиш ва жасорат талаб қилмоқда. Ана шундай талабчан муҳитда ўз услубини қайта-қайта такомиллаштириб келаётган мутахассислардан бири – Унаи Эмеридир. Европанинг турли грандларида орттирилган тажриба, ютуқлар ва аччиқ сабоқлар унинг мураббийлик фалсафасини шакллантирди. Бугунги кунда «Астон Вилла» билан Премьер-лигада ўз ғояларини синовдан ўтказаётган испаниялик мутахассис Skysports ижодкорлари билан кечган суҳбат чоғида футбол нечоғлик ўзгараётгани ва унга қандай жавоб бериш кераклиги ҳақидаги фикрларини очиқ-ойдин тушунтириб берди.

– Сир эмаски, бугунги кун футболи жадал суратларда ўсиб боряпти. Сизнингча, бундай шароитда қандай қилиб рақобатбардош бўлиб қолиш мумкин?

– Тўғри айтасиз, ҳақиқатдан ҳам замонавий футбол жуда тез ўзгаряпти ва доимий янгиланишни талаб қилмоқда. Бунга эса барчамиз мослашишимиз керак. Айниқса, миллионлар ўйини қайси жараёнда қандай ўзгараётганини ҳамда қай йўналишда кетаётганини тушуниш ўта муҳим. Агар вазият тақазо этса, ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун тайёр туриш лозим. Ана шунда рақобатбардошлиликни ушлаб туриш мумкин.

– Бу борада илгари иш бериб келган услуб ва қарашларни ўзгартириш қийин эмасми?

– Албатта, қийин. Масалан, Пеп Гвардиола «Сити»да қайта қуришни бошлаб юборгани кўпчиликка ёқмаётгани бор гап. Менимча ҳозир уларни бир савол қийнаётгани табиий: «Нега ҳаммасини аввалгидек давом эттирмаслик керак?» Жавоб шуки: бугунги кун футболи доимий ривожланишни талаб қилмоқда. Айтайлик, қайсидир мураббий миллионлар ўйини борасидаги барча саволларга жавобим бор, деб ўйлай бошласа, ўша пайтда унинг фикрини ўйиннинг ўзи ўзгартириб қўймоқда.

– Сизнинг фаолиятингизда янгидан бошлашга туртки бўлган муҳим палла қайси эди?

– Бу «Арсенал»дан кетганимдан кейин содир бўлди. Испанияга қайтиб, ўз фаолиятимни таҳлил қилишимга тўғри келди. Ўшанда 48 ёшда эдим, гарчи менга нисбатан ҳурмат катта, хизматларимга эҳтиёж юқори бўлсада, ўзим учун кўпроқ изланиш кераклигини англадим ва тўғри йўлни танладим, деб ўйлайман.

– Ўша давр сизга нимани ўргатди?

– Мураббийлик фаолиятимда кўплаб муҳим паллалар бўлган. Лекин энг асосийларидан бири айнан Испанияга қайтганимда юз берди. Юқорида айтганимдек, бу соҳада ўзимда ниманидир такомиллаштиришим кераклигини сездим ҳамда «Вильярреал»даги имкониятдан фойдаланиб, кўп нарсани қайта кўриб чиқдим. Хуллас, том маънода ўзгардим.

– «Арсенал»даги фаолиятингиз ҳақида қандай фикрдасиз?

– Ҳеч қандай муболағасиз айтаманки, «Арсенал» мен учун ажойиб босқич бўлди. У ерда, айниқса ўзим ва жамоани бошқариш услубимда нимани ўзгартириш кераклигини тушунишга ҳаракат қилдим. Яширмайман, аввалига жуда кўп нарсани ўзлаштиришимга тўғри келди, лекин умуман олганда Лондондаги фаолиятим муваффақиятли чиқди, деб ўйлайман. Зотан, биз яна бир бор Евротурнир финалига қадар етиб бордик.

– Сизнинг муваффақият йўлингиз «Валенсия»дан бошланиб, кейин Европа саҳнасида давом эта бошлади. Ўша даврни қандай эслайсиз?

– Албатта, «Валенсия»да маълум ютуқларга эришганимдан кейин «Севилья» билан кетма-кет уч марта Европа Лигасини ютишга муваффақ бўлдик. Бу менга «ПСЖ» ва кейинчалик «Арсенал» каби катта клубларда ишлаш имкониятини берди. Аммо доимо ўз ишимга танқидий руҳда ёндашиш орқали қаерда бўлса ҳам нимадир янгилик киритишга, ўзгача услуб яратишга ҳаракат қилдим. Ўйлайманки, қисман бўлсада бунинг уддасидан чиқа олдим.

– «ПСЖ»да жуда кўп сов­ринлар ютганингизга қарамай, танқидлар остида қолиб кетдингиз…

– Тўғри айтасиз, Париж клубидаги икки мавсум ичида биз 7та совринни қўлга киритдик, лекин жамоа мухлислари Чемпионлар лигасида финалгача бора олмаганимиздан норози эди. Очиғи, мен буни тўғри қабул қилдим ва ўйинимизни янада такомиллаштириш кераклигини ҳис қилдим.

– «Вильярреал»га ўтгач қандай янгиликлар устида ишладингиз?

– Бу клубда олдингига қараганда позицион ўйинга кўпроқ эътибор беришни бошладим. Бундан ташқари энг кучли жамоаларни ажратиб турадиган муайян жиҳатларни ўрганишга интилдим. Бу борада нафақат футбол, балки бошқа спорт турларидан ҳам ғоялар олдим. Шунингдек, мураббийлар штабимни янгиладим ва кенгайтирдим. Умуман олганда доимий изланиш ва таҳлиллар билан банд бўлдим. Натижада клуб тарихидаги илк йирик совринни қўлга киритдик. Бундан ташқари Европада ёш футболчилар билан ўйнаш, уларни ривожлантириш, шу билан бирга, турли тактик ёндашувларни синаб кўриш имкониятига эга бўлдим.

– Фаолиятингиз давомида сизни том маънода илҳомлантирган жамоалар бўлганми?

– Олдинроқ менда катта таассурот қолдирган жамоалар ҳақида сўрашганда, Испания иккинчи дивизионида иштирок этадиган «Андорра»ни эътироф этгандим. Ҳозир эса Хосе Бордалас бошқарувидаги «Хетафе»нинг ўйин услубини кузата туриб менга янги ғоялар пайдо бўлмоқда. Умуман олганда «Астон Вилла»га келганимдан кейин бу ҳақда жуда кўп ўйладим ва фаолиятимнинг ҳар бир босқичида ўз ишимдан завқ олганимни ҳис қилдим.

– Бугунги кунда сиз бош­қараётган «Астон Вилла» учун юқори ҳимоя чизиғи асосий тамойил ҳисобланади. Бу катта таваккал эмасми?

– Албатта, бу ўзига хос таваккалчилик уйғунлашган услуб, лекин назорат остига олинган риск. Айтайлик, биз майдонда бефойда прессинг қилмаймиз. Аксинча тўпсиз ҳолатда ўйинни бошқаришга интиламиз. Шу сабабли жамоамиз Премьер-лигада рақибларни энг кўп офсайдга тушираётган жамоалардан бири бўлиб турибди.

– Англия кубогида «Тоттенхэм»га қарши ўйиндаги биринчи гол жуда тезкор ва самарали бўлди. Бу позицион ўйиннинг идеал намунасими?

– Ҳа албатта. Агар эътибор берган бўлсангиз ўша эпизодда футболчиларимнинг ҳаракати ва узатмалар тезлиги рақиб ҳимоясидаги бўшлиқларни очиб берди. Кейин оддийгина иккита пас ва рақиб ҳимояси бузилди. Аммо бундай вазиятлар ҳар доим ҳам осонликча яратилмайди.

– Энди рақиблар «Вилла»га мослашишяптими?

– Ҳа, бу аниқ. Кўряпмизки, бизга қарши ўйнаётган жамоа­лар марказни эгаллаш истагимизни олдиндан билиб олишяпти. Улар айниқса Морган Рожерснинг ҳимоядан ҳужумга чиқиш қобилиятини тўғри баҳолаб, шунга қарши чора топишга ҳаракат қилишмоқда. Биз эса яна янги ечимлар излаб топаяпмиз.

– Премьер-лига сиз учун қай даражада мураккаб чемпионат?

– Ҳеч бир муболағасиз бу дунёдаги энг қийин биринчилик. Яхши биласиз АПЛда жадвалнинг энг пастки қисмидаги жамоалар ҳам ўз ғояларига эга кучли мураббийлар билан ишлашади. Хуллас, бу ерда осон ўйинларнинг ўзи йўқ.

– Бундай юқори суръат, доимий таҳлил, узлуксиз тайёргарликлар чарчатиб қўймайдими?

– Чарчатади, албатта. Лекин мен буни ёқтираман. Айниқса ўйин ўтказиладиган кун ўтаётган соатлар мен учун энг ҳаяжонли пайт. Умуман олганда тактик тайёргарлик, фикрни максимал бир жойга жамлаш – бу менинг одатий куним.

Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:52, 28.01.2026. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.