Англия чемпионатининг 24-турида "Челси" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди - 3:2.
Биринчи бўлимда меҳмонлар иккита гол уришди - Жаррод Боуэн ва Крисенсио Саммервилл. Арон Ван-Биссака иккита самарали узатмани амалга оширди.
Иккинчи бўлимда мезбонлар жавоб голларини уришди - Жоао Педро ва Марк Кукурелья. Ўйин охирида Энцо Фернандеснинг голи "кўклар"га ғалаба келтирди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда "болғачилар" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо қизил карточка олди.
"Челси" очколарини 40тага етказиб, АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. "Вест Хэм" 20 очко билан 18-поғонадан жой олган.
Челси - Вест Хэм - 3:2
Голлар: Боуэн, 7 (0:1). Саммервилл, 36 (0:2). Жоао Педро, 57 (1:2). Кукурелья, 70 (2:2). Фернандес, 90 (3:2)
Челси: Санчес, Бадиашиле (Кукурелья, 46), Чалоба, Хато (Фофана, 46), Гюсто (Джеймс, 81), Фернандес, Кайседо, Палмер, Гарначо (Жоао Педро, 46), Гиттенс (Педру Нету, 26), Делап
Вест Хэм: Ареола, Мавропанос, Тодибо, Диуф (Скарлз, 81), Ван-Биссака, Фернандеш, Соучек, Пабло (Килман, 67), Саммервилл, Боуэн (Траоре, 81), Кастельянос (Уилсон, 76)
Огоҳлантиришлар: Кайседо, 85. Жоао Педро, 90. Фернандес, 90 - Траоре, 90
Четлатиш: Тодибо, 90
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).