Япония қитъамизнинг байроқдор футзал терма жамоаларидан саналади. Кунчиқар юрт футзалчилари тўрт марта Осиё кубогини боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлган. Шунингдек, жамоа 6 марта кумуш ва 2 марта бронза медаллари билан тақдирланган.
Японияда футзалга ХХ асрнинг 80-йилларида тамал тоши қўйилган. Мамлакат миллий терма жамоаси илк расмий учрашувини 1989 йилда Бельгия терма жамоасига қарши ўтказиб, 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган.
Қизиқарли фактлар:
- Энг йирик ғалаба: 2005 йил, Гуам — 18:0
- Энг йирик мағлубият: 2002 йил, Испания — 0:16
- Жаҳон чемпионати: 5 марта финал босқичида иштирок этган
- Энг яхши натижа: нимчорак финал (2012, 2021)
Осиё кубоги:
- Иштирок: узлуксиз (17 марта)
- Энг яхши натижа: чемпион (2006, 2012, 2016, 2022)
- Ўйинлар: 101 та
- Натижалар: 74 ғалаба | 7 дуранг | 20 мағлубият
- Тўплар нисбати: 477–195
Ўзбекистон - Япония
Осиё чемпионатлари финал босқичларида жамоалар ўртасида 7 та учрашув ўтказилган:
5 ғалаба — Япония, 1 ғалаба — Ўзбекистон, 1 дуранг.
Осиё кубогидаги ўзаро ўйинлар:
- 1999 — Япония 5:5 Ўзбекистон (гуруҳ босқичи)
- 2002 — Япония 1:0 Ўзбекистон (чорак финал)
- 2004 — Япония 4:2 Ўзбекистон (ярим финал)
- 2006 — Япония 5:1 Ўзбекистон (финал)
- 2014 — Япония 1:2 Ўзбекистон (гуруҳ босқичи)
- 2018 — Япония 4:2 Ўзбекистон (гуруҳ босқичи)
- 2022 — Япония 2:1 Ўзбекистон (ярим финал)
Навбатдаги баҳс жамоаларнинг қитъа чемпионатлари доирасидаги саккизинчи тўқнашуви бўлади.
Олға, Ўзбекистон!
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).